Збекистон Республикаси
Download 1.14 Mb.
|
Жами Пленум қарорлари 25.12.2022 йил2 дил
(Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил 19 июндаги 284-сонли қарори таҳририда.)
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.) 5. Қонуннинг 9-моддасига мувофиқ, қарздор раҳбари, тугатиш комиссияси аъзолари ёки тугатувчи томонидан иқтисодий судга қарздорнинг аризаси тақдим этилмаганлиги Қонун 8-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган муддат тугаганидан кейин юзага келган қарздорнинг кредиторлар олдидаги пул мажбуриятлари ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича қарздор раҳбарининг, тугатиш комиссияси аъзоларининг ёки тугатувчининг субсидиар жавобгарлигига сабаб бўлади. Қайд этилган шахсларнинг субсидиар жавобгарлиги фуқаролик ишлари бўйича судларида кўрилади. (Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.) 6. Қонуннинг 10-моддасига кўра иқтисодий қарздорнинг банкротлиги тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризани иш юритиш учун қабул қилиб олган пайтдан эътиборан кредиторлар қарздорга ўз талабларини қондириш мақсадида якка тартибда мурожаат этишга ҳақли эмас. (Олий суд Пленумининг 2020 йил 21 февралдаги 05-сонли қарори таҳририда.) Агар банкротлик тўғрисидаги иш қўзғатилгандан кейин қарздорнинг банкротлиги тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза берилгунга қадар пайдо бўлган қарзни ундириш ҳақида кредитордан иқтисодий судга даъво аризаси келиб тушган бўлса, даъво аризасини қабул қилиш ИПК 154-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига мувофиқ рад этилади. (Олий суд Пленумининг 2020 йил 21 февралдаги 05-сонли қарори таҳририда.) Агар кўрсатилган ҳолатлар даъво аризаси (ариза) иш юритувга қабул қилингандан кейин аниқланса, у ҳолда даъво аризаси ИПК 107-моддасининг 9-бандига асосан кўрмасдан қолдирилади. (Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.) 7. Қонунда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, қарздорнинг банкротлиги тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризани қабул қилишда судья қарздор юридик шахсга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг камида уч юз бараваридан, қарздор шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхонага нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг камида беш минг бараваридан, қарздор якка тартибдаги тадбиркорга ёки якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахсга нисбатан эса базавий ҳисоблаш миқдорининг камида йигирма бараваридан кам бўлмаган миқдорда жами қарзи мавжудлигини ва бу мажбуриятлар юзага келган кундан эътиборан уч ой, қарздор шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхона олти ой давомида бажарилмаганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни текшириши зарур. Агар бундай ҳужжатлар тақдим этилмаган бўлса, аризани қабул қилиш Қонун 45-моддасининг бешинчи қисми ва ИПК 154-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан рад этилади. (Олий суд Пленумининг 2020 йил 21 февралдаги 05-сонли қарори таҳририда.) 8. Судья банкротлик тўғрисидаги ишни суд мажлисида кўришга тайёрлаш билан бир вақтда кузатув таомилини жорий этиш масаласини ҳал қилиши лозим (Қонуннинг 48 ва 62-моддалари). Аризани иш юритишга қабул қилиш ва банкротлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги иқтисодий суднинг ажримида кузатув таомили жорий этилганлиги кўрсатилади. Мол-мулки мавжуд бўлган қарздор юридик шахсга нисбатан банкротлик тўғрисидаги иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан иқтисодий судга мурожаат қилинганда, унда муваққат бошқарувчининг номзоди кўрсатилади. Аризада муваққат бошқарувчининг номзоди кўрсатилмаган бўлса, у ҳолда иқтисодий суд аризачидан ёки банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органидан ёхуд суд бошқарувчиларининг профессионал бирлашмасидан тегишли номзодни тақдим этишни талаб қилади. Бундай ҳолатда кузатув таомилини жорий этиш ва муваққат бошқарувчини тайинлаш масаласи Қонун 48-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ банкротлик тўғрисидаги иш қўзғатиш ҳақидаги ариза тушган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай ҳал қилинади. (Олий суд Пленумининг 2020 йил 21 февралдаги 05-сонли қарори таҳририда.) Кузатув таомили қарздор — юридик шахсга нисбатан унинг мол-мулки бут сақланишини таъминлаш, қарздорнинг молиявий аҳволи таҳлилини ўтказиш мақсадида қарздорнинг банкротлиги тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза қабул қилинган пайтдан эътиборан кейинги таомилга қадар қўлланилади. Ушбу вазифаларнинг бажарилиши муваққат бошқарувчи зиммасига юкланади. Download 1.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling