Ўзбекистон Республикаси
ОЛИЙ СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ
ҚАРОРИ
|
|
№ 11
|
|
|
2016 йил 29 июль
|
|
|
|
Тошкент шаҳри
|
Судлар томонидан вояга етмаган ва вояга етган меҳнатга лаёқатсиз болалар таъминоти учун алимент ундиришга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида
(Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли, 2020 йил 3 июлдаги 12-сонли ва 2021 йил 20 апрелдаги 17-сонли қарорларига асосан киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар билан)
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 64-моддасига кўра, ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурдирлар.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 96, 100-моддаларида, ота-онанинг вояга етмаган болаларига, шунингдек, вояга етган меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож болаларига таъминот бериши шартлиги белгиланган.
“Бола ҳуқуқлари тўғрисида”ги Конвенция асосида ишлаб чиқилган қонун ҳужжатларида вояга етмаган ва вояга етган меҳнатга лаёқатсиз болаларнинг моддий таъминот олиш ҳуқуқи белгилаб қўйилган.
Вояга етмаган ва вояга етган меҳнатга лаёқатсиз болаларнинг моддий таъминот олиш ҳуқуқини таъминлаш ва бу борада Ўзбекистон Республикаси Оила кодекси нормаларини тўғри ва аниқ татбиқ этилиши бўйича бир хил суд амалиётни шакллантириш мақсадида, “Судлар тўғрисида”ги Қонуннинг 17-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми
Do'stlaringiz bilan baham: |