Збекистон Республикаси


Download 1.14 Mb.
bet112/215
Sana10.04.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1348243
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   215
Bog'liq
Жами Пленум қарорлари 25.12.2022 йил2 дил

(Олий суд Пленумининг 2019 йил 24 декабрдаги 27-сонли қарори таҳририда.)
Фуқаролик ишлари бўйича суд томонидан жавобгарни муайян ҳаракатлар содир этишга мажбурловчи қарор чиқарилганда, суд ижро варақасида, агар жавобгар белгиланган вақт ичида қарорни бажармаса, даъвогар мазкур ҳаракатларни ўзи содир этиб, қилинган харажатларни жавобгардан ундириб олишга ҳақли эканлигини кўрсатиши мумкин. Агар мазкур ҳаракатлар фақат жавобгар томонидан содир этилиши мумкин бўлса, суд қарор ижро этилиши шарт бўлган муддатни кўрсатади.
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.)

Судлар чет давлат судининг қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги ажримига асосан бериладиган ижро варақасида чет давлат судининг қарори қонуний кучга кирган санасини кўрсатишлари лозим.


(Олий суд Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил 13 ноябрдаги­ 17/288-сонли қарори таҳририда.)
7. ФПКнинг 453-моддаси ва ИПКнинг 340-моддасида ижро варақасини ижрога топширишнинг ўтказиб юборилган муддатини тиклаш тартиби белгиланган.
Муддатнинг ўтказиб юборилганлиги суд томонидан узрли деб топилса, у тикланиши мумкин.
Ўтказиб юборилган муддатни тиклаш ҳақидаги аризани кўриб чиқиш натижаси бўйича ажрим чиқарилиб, у ундирувчи ва қарздорга юборилади. Аризани кўриб чиқиш натижаси бўйича иқтисодий суднинг ажрими устидан шикоят берилиши ёки протест келтирилиши, фуқаролик ишлари бўйича судининг ўтказиб юборилган муддатни тиклаш рад қилинганлиги ҳақидаги ажрими устидан эса хусусий шикоят ёки хусусий протест келтирилиши мумкин.
8. Ижро ҳужжати талабларида ноаниқликлар мавжуд бўлган ёки у билан суд ҳужжати орасида тафовут аниқланган ҳолда давлат ижрочиси, Қонуннинг 31-моддасига мувофиқ, ижро ҳужжатини берган судга суд ҳужжатини тушунтириш, мазкур ҳужжатларда йўл қўйилган ёзув, босма ва арифметик хатоларни бартараф этиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилишга ҳақли. Давлат ижрочисининг аризасида суд ҳужжатининг қонунийлиги масаласида мушоҳада юритилиши мумкин эмас.
Давлат ижрочисининг аризаси, у келиб тушган кундан бошлаб фуқаролик ишлари бўйича суд томонидан ўн кунлик, иқтисодий суд томонидан эса, йигирма кунлик муддат ичида кўриб чиқилади, натижаси бўйича ажрим чиқарилади.
(Олий суд Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил
13 ноябрдаги­ 17/288-сонли қарори таҳририда.)

(Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.)
(Олий суд Пленумининг 2019 йил 24 декабрдаги 27-сонли қарори таҳририда.)
Аризани кўриб чиқиш натижаси бўйича иқтисодий суднинг ажрими устидан шикояти берилиши ёки протест келтирилиши, фуқаролик ишлари бўйича судининг ажрими устидан хусусий шикоят ёки хусусий протест келтирилиши мумкин.
(Олий суд Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил 13 ноябрдаги 17/288-сонли қарори таҳририда.)
Суд томонидан фақат ижро этилмаган суд ҳужжати ёки унинг ижро этилмаган қисми юзасидан тушунтириш берилади.
9. ФПКнинг 454-моддаси, ИПКнинг 342-моддасига мувофиқ, суд давлат ижрочиси, ундирувчи ёки қарздорнинг аризасига кўра суд ҳужжатининг ижросини кечиктиришга ёки бўлиб-бўлиб ижро этишга, шунингдек, унинг ижро усули ва тартибини ўзгартиришга ҳақли.
Иш бўйича қўшимча ҳал қилув қарори чиқариш, тушунарсиз бўлганда ҳал қилув қарорини тушунтириш, унинг ижросини кечиктириш ва бўлиб-бўлиб ижро этиш, ижро этиш усули ва тартибини ўзгартиришда судлар Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги “Иқтисодий суднинг ҳал қилув қарори ҳақида”ги 161-сонли қарорининг 10, 13, 14-бандлари тушунтиришларига, Қонун, шунингдек, мазкур Пленум қарори талабларига асосланиши лозим.
(Олий суд Пленумининг 2019 йил 24 декабрдаги 27-сонли қарори таҳририда.)
10. Давлат ижрочиси ижро ҳужжатини суд, бошқа орган ёки ундирувчидан ижро қилиш учун қабул қилиб олиши ва ижро иши юритишни қўзғатиши шарт.
Агар ижро ҳужжати ижрога топшириш муддати ўтиб кетганидан кейин юборилган бўлса ёки ижро ҳужжати Қонуннинг 8-моддасида назарда тутилган талабларга мувофиқ бўлмаса, суд ижрочиси ижро ҳужжатини қайтариб юбориш ҳақида қарор чиқаради.
Давлат ижрочисининг ҳар қандай ижро ҳужжатини қайтариб юбориш ҳақидаги қарори устидан МСИЮтКда белгиланган тартибда маъмурий судга шикоят берилиши мумкин.

Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   215




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling