Збекистон Республикаси
Download 1.14 Mb.
|
Жами Пленум қарорлари 25.12.2022 йил2 дил
(Олий суд Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги 37-сонли қарори таҳририда.)
ФК 457-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аниқланадиган, давлат бюджети ва молиялашнинг бюджетдан ташқари манбалари ҳисобига таъминланадиган Ўзбекистон Республикасининг эҳтиёжлари давлат эҳтиёжлари дейилади. Судларнинг эътибори қаратилсинки, қурилиш объектини молиялаштириш давлат бюджети ва бюджетдан ташқари манбалар ҳисобига амалга оширилиши ёки буюртмачи бўлиб бюджет ташкилотининг ҳисобланиши қурилиш пудрати шартномасининг давлат эҳтиёжлари учун тузилганлигини англатмайди. Шунга кўра, “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддасининг 17-бандида назарда тутилган давлат божи тўлашдан озод қилиш бўйича имтиёзни қўллашда судлар қурилиш пудрати шартномаси бўйича бажарилган ишлар Ўзбекистон Республикасининг эҳтиёжи эканлигини ёки бундай шартнома буюртмачининг шахсий эҳтиёжи учун ёхуд оддий хўжалик фаолиятини амалга ошириш жараёнида тузилганлигини аниқлашлари лозим. Хусусан, давлат дастури доирасида ёки давлатнинг мудофаа манфаатида бажарилган қурилиш ишлари давлат эҳтиёжлари учун қурилиш пудрати шартномаси бўйича бажарилган ишлар деб ҳисобланади, аксинча давлат органлари ва ташкилотлари буюртмалари бўйича уларнинг оддий хўжалик фаолиятини амалга ошириш жараёнида фойдаланиши учун бино ва иншоотлар қурилиши (ёки уларни таъмирланиши) бўйича бажарилган ишлар (масалан, у ёки бу вазирлик ёхуд идора ҳудудий бошқармаси биносининг қурилиши) бундай ишлар деб ҳисобланмайди. (Олий суд Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги 37-сонли қарори таҳририда.) 21. Қурилиш пудрати шартномаларидан келиб чиқадиган низоларни кўриш вақтида ташкилотлар, давлат органлари ва бошқа органлар, мансабдор шахслар ёки масъул ходимлар фаолиятида қонун ҳужжатлари бузилган ёхуд тадбиркорлик субъектлари фаолиятига тўсқинлик қилинган ҳолатлар мавжудлиги аниқланган тақдирда, судлар қонунийликни мустаҳкамлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган чораларни кўришлари лозим.
Download 1.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling