Збекистон Республикаси


Download 1.14 Mb.
bet33/215
Sana10.04.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1348243
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   215
Bog'liq
Жами Пленум қарорлари 25.12.2022 йил2 дил

Қ А Р О Р Қ И Л А Д И :
1. Судларнинг эътибори болалар соғлом ва баркамол авлод сифатида вояга етишида ота-оналар масъул эканлигига ва улар ўзларининг вояга етмаган ва вояга етган меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож болаларини ижтимоий таъминлашга мажбур эканлигига, ушбу мажбуриятни ихтиёрий равишда бажармаган ота (она)дан алимент фақат суднинг ҳал қилув қарори ёки суд буйруғи чиқариш орқали ундирилишига;
алимент тўлаш билан боғлиқ бўлган низоларни ўз вақтида ва тўғри ҳал қилиш болалар манфаатлари ҳимоясининг муҳим кафолатларидан бири ҳисобланишини назарда тутган ҳолда, қонунларга қатъий риоя этиш зарурлигига қаратилсин.
2. Қонунга мувофиқ, вояга етмаган, шунингдек, вояга етган меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож болалар таъминоти учун алимент тарафларнинг келишувига кўра ихтиёрий тартибда, шунингдек, суд тартибида ундирилади.
Тушунтирилсинки, алимент ота-онанинг бирининг аризаси ёки даъвоси билан, агар бошқа ота (она) вояга етмаган болаларига таъминот бериш мажбуриятини бажармаган ҳолатларда суд тартибида (суд буйруғи ёки суднинг ҳал қилув қарори билан) ундирилади.
Вояга етмаган болаларга алимент тўлаш ҳақида ота-она ўртасида келишув бўлмаганда, шунингдек, алимент ихтиёрий равишда тўланмаганда ва ота-онадан бирортаси ҳам алимент ундириш тўғрисидаги талаб билан судга мурожаат қилмаган ҳолларда, вояга етмаган болаларига таъминот бериш мажбуриятини ихтиёрий равишда бажармаган ота (она)дан алимент ундириш ҳақидаги даъво билан вояга етмаган ўн тўрт ёшга тўлган бола мурожаат қилишга ҳақли. Вояга етмаган болаларига таъминот бериш мажбуриятини ихтиёрий равишда бажармаган ота (она) ва бола алоҳида яшаган ҳолларда, вояга етмаган ўн тўрт ёшга тўлган бола ота ёки онасига ёхуд ота-онасининг ҳар икковига нисбатан даъво тақдим қилиши ҳуқуқига эга.
Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган вояга етмаган болалар таъминоти учун алимент васийлик ва ҳомийлик органлари, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган етим болалар ва болалар учун муассасалар, шунингдек, прокурор даъвосига кўра, суднинг ҳал қилув қарорига асосан ундирилади.
Вояга етган меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож болалар таъминоти учун алимент ота-онанинг бирининг даъвоси билан суднинг ҳал қилув қарорига асосан ундирилади.
(Олий суд Пленумининг 2020 йил 3 июлдаги 12-сонли қарори таҳририда.)
3. Оила кодексининг 81-моддаси 2-қисмига кўра, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши ота-онани ўз боласига таъминот бериш мажбуриятидан озод қилмайди. Шу муносабат билан судларга тушунтирилсинки, агарда ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинишида болага алимент ундириш масаласи ҳал қилинмаган бўлса, алимент ундириш юзасидан ваколатли шахс даъво (ариза) билан мурожаат қилиши мумкин.
4. Оила кодексининг 165-моддасида фарзандликка олинганлар ва уларнинг ота-онаси (ота-онасининг қариндошлари) бир-бирларига нисбатан шахсий ва мулкий ҳуқуқларини йўқотишлари ҳамда ўзаро мажбуриятлардан озод бўлишлари белгиланганлиги сабабли фарзандликка олинганларнинг таъминоти учун ота-онасидан алимент ундирилмаслигига судларнинг эътибори қаратилсин.
5. Алимент ундириш юзасидан суд буйруғи чиқариш тўғрисидаги ариза ёки даъво ариза ҳам судловга тааллуқлиликнинг умумий қоидаларига кўра, жавобгарнинг яшаш жойи бўйича берилади, шунингдек, ФПК
34-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ, аризачи ёки даъвогар яшаб турган жойда ҳам тақдим этилиши мумкин.
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда).
6. Вояга етмаган болалар таъминоти учун алимент ундириш ҳақида суд буйруғини бериш тўғрисидаги ариза, шунингдек, вояга етмаган ва вояга етган меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож болалар таъминоти учун алимент ундириш ҳақида даъво ариза берганлик учун давлат божи Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи” тўғрисида”ги Қонуни 8-моддаси 2-банди, шунингдек, ФПК 174-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ ундирилмайди.
(Олий суд Пленумининг 2020 йил 3 июлдаги 12-сонли қарори таҳририда.)
Судлар алимент миқдорини камайтириш, алимент тўлашдан озод қилиш ҳақидаги даъво аризаларини қабул қилишда ҳамда алимент ундириш тўғрисидаги ҳал қилув қарори ёки буйруқ қабул қилишда давлат даромадига ундириладиган давлат божи миқдорини белгилашда ФПК 129-моддаси талаблари ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2009 йил
24 ноябрдаги “Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида”ги 14-сонли қарори (хусусан, 21-банди) тушунтиришларига асосланишлари лозим.

Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   215




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling