Збекистон Республикаси


Download 1.14 Mb.
bet35/215
Sana10.04.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1348243
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   215
Bog'liq
Жами Пленум қарорлари 25.12.2022 йил2 дил

(Олий суд Пленумининг 2020 йил 3 июлдаги 12-сонли қарори таҳририда.)
Индексация қилиш мақсадида алиментнинг миқдори суд томонидан қонун ҳужжатларида ўрнатилган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг муайян қисмига мос равишда пул билан тўланадиган қатъий суммада белгиланади.
(Олий суд Пленумининг 2020 йил 3 июлдаги 12-сонли қарори таҳририда.)
Шунга кўра, қатъий суммада ундирилиши лозим бўлган алимент миқдори суд томонидан қонун ҳужжатларида ўрнатилган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг муайян қисмига мос равишда пул билан тўланадиган қатъий суммада (энг кам ойлик иш ҳақининг тенг ярми, бир баравари, бир ярим баравари ва ҳоказо) белгиланиши лозим.
(Олий суд Пленумининг 2020 йил 3 июлдаги 12-сонли қарори таҳририда.)
15. Судларнинг эътибори суд ҳужжати асосан ота-онанинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадининг муайян қисмида ундирилаётган алиментни қатъий суммада ёки бир вақтда муайян қисмда ва қатъий суммада ундириш тўғрисидаги манфаатдор тарафнинг талаби ФПК 454-моддаси тартибида эмас, даъво иш юритувида кўрилиши лозимлигига қаратилсин. Чунки бу ҳолатда суд қарорини ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш эмас, балки алимент миқдорини ўзгартириш тўғрисида масала ҳал этилади.
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда).
16. Судларга тушунтирилсинки, қарздор алимент ундириш тўғрисидаги суд буйруғининг кўчирма нусхасини олган кундан эътиборан ўн кунлик муддат ичида арз қилинган талабга қарши эътироз билдирса, ФПК
181-моддаси тартибида суд буйруғи бекор қилиниши лозим.
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда).
Суд буйруғи ФПК 177-моддаси асосан ижрога қаратилганидан ўн кун муддат ўтганидан сўнг билдирилган эътирозлар муддатни тиклаш ҳақида ариза мавжуд бўлмаса, суд томонидан кўрилмайди ва аризачига қайтарилади.
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда).
17. Агар суднинг бола таъминоти учун алимент ундириш ҳақидаги ҳал қилув қарори ёки буйруғи ижро этилиши вақтида бола алимент тўлаётган ота(она)нинг тарбияси ва қарамоғига ўтган бўлса, ундирувчи эса, алимент олишдан воз кечмаган бўлса, кейинги тўланадиган алиментдан озод қилиш масаласи ота(она) томонидан тегишли тартибида қўзғатилган даъво асосида суд томонидан ҳал этилишига;
агар ундирувчи юқорида қайд этилган ҳолатларда алиментдан воз кечса, ижро иш юритуви “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 37-моддаси 2-қисмини 1-бандига асосан тугатилиши лозимлигига судларнинг эътибори қаратилсин.
18. Алимент миқдорини камайтириш ёки алимент тўлашдан озод қилиш ҳақидаги даъволар ФПК 33-моддасига кўра кўра, жавобгар доимий яшаб турган ёки доимий машғул бўлган жойдаги судга берилади.
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда).
Вояга етмаган болалар таъминоти учун ундирилаётган алимент миқдори суднинг ҳал қилув қарорига кўра, ўзгарган тақдирда алиментнинг янги миқдорда ундирилиши суднинг бу ҳақдаги ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан амалга оширилади.
19. Оила кодексининг 105, 115-моддаларида белгиланган ҳолатларда алимент миқдорини камайтириш, алимент тўлашдан озод қилиш ҳамда суднинг бир неча ҳужжатлари бўйича ундириладиган алимент миқдорини белгилаш тўғрисидаги аризаларни судда кўриб ҳал этишда, барча ундирувчилар жалб қилиниши лозим.
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда).
20. Вояга етмаган ва вояга етган меҳнатга лаёқатсиз шахсларга таъминот бериш мажбуриятлари белгиланган Оила кодексининг
122-моддасига мувофиқ, ота-онаси йўқ бўлган ёки
улардан таъминот ололмайдиган вояга етмаган ва вояга етган
меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож шахсларга таъминот бериш
суд томонидан уларнинг қариндошлари: бобо, буви, невара,
ака-ука, опа-сингил, шунингдек, ўгай ота ва ўгай она, ўгай ўғил ва ўгай қиз ҳамда доимий тарбияда бўлган шахслар зиммасига юклатилиши мумкин.
Бунда, судлар алимент миқдорини, қарздорнинг ҳамда ундирувчи (даъвогар)нинг моддий ва оилавий аҳволини ҳисобга олган ҳолда, ҳар ойда пул билан тўланадиган қатъий суммада белгилашлари лозим.
21. Вояга етмаган бола ота-она қарамоғидан олиниб, болалар тарбия муассасасига жойлаштирилган ҳар қандай ҳолатда, болаларга таъминот беришда ота-она мажбуриятларининг тенглигидан келиб чиқиб, Оила кодексининг 107-моддасига асосан ота-онасининг ҳар биридан алимент боланинг фойдасига ундирилиб, бола номига очилган банк ҳисоб варағида жамланади.
22. Оила кодексининг 136-моддаси 4-қисмига кўра, агар таъминот учун маблағ олиш чоралари судга мурожаат қилингунга қадар кўрилганлиги, аммо алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг уни тўлашдан бош тортганлиги оқибатида алимент олинмаганлиги суд томонидан аниқланса, ўтган давр учун алимент судга мурожаат этилган пайтдан бошлаб уч йиллик муддат доирасида ундириб олиниши мумкинлигига судларнинг эътибори қаратилсин.
Алимент тўлашдан бош тортиш деганда, шахснинг алимент тўлаш мажбуриятини айбли равишда бажармаслиги, хусусан, алимент тўлаш тўғрисида келишув тузиш ҳақидаги таклифни рад этиш, турар жойини ва (ёки) иш жойини яшириш тушунилиши судларга кўрсатиб ўтилсин.
23. Судларнинг эътибори, алимент ундириш ҳақидаги иш бўйича даъвогарнинг даъводан воз кечиши ёки тарафлар келишув битими тузиши муносабати билан иш юритиш тугатилишига, агар бу боланинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига зид бўлмаса, йўл қўйилади. Ҳолат ўзгарганда, даъвогарнинг алимент ундириш тўғрисидаги талаб билан судга қайта мурожаат қилиши истисно этилмайди.
Суд ҳужжатларига биноан алимент ундирилиши юклатилган шахс томонидан жами бўлиб икки ойдан ортиқ муддат мобайнида алимент тўламаслик ҳолати аниқланса, суд жиноят ишини қўзғатиш масаласини ҳал қилиш учун тегишли материалларни илова қилган ҳолда бу ҳақда прокурорга хабар қилиши шарт (ФПК 275-моддасининг бешинчи қисми).
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда).
24. Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари ушбу тоифадаги ишлар бўйича суд амалиётини мунтазам равишда умумлаштириб бориш, уларни қонун билан белгиланган муддатларда кўриш ва суд ҳужжатларини ўз вақтида ижрога қаратишга қаратилган чораларни кўрсин.
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда).
(Олий суд Пленумининг 2021 йил 20 апрелдаги 17-сонли қарори таҳририда).


Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   215




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling