Збекистон Республикаси


Download 1.14 Mb.
bet47/215
Sana10.04.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1348243
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   215
Bog'liq
Жами Пленум қарорлари 25.12.2022 йил2 дил

Ўзбекистон Республикаси
Олий суди раиси



У.Қ.Мингбоев






Пленум котиби,
Ўзбекистон Республикаси
Олий суди судьяси

Ю.Э.Турсунбое
В









Ўзбекистон Республикаси
ОЛИЙ СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ
ҚАРОРИ













№ 14









2004 йил 24 сентябрь










Тошкент шаҳри



Якка тартибда қурилган уйга бўлган мулк ҳуқуқи билан боғлиқ низолар бўйича суд амалиёти тўғрисида
(Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 26 июндаги 11-сонли
2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли ва 2021 йил 20 апрелдаги 17-сонли қарорларига асосан киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар билан)

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 53-моддасига мувофиқ хусусий мулк дахлсиз ва давлат ҳимоясидадир.
Якка тартибда уй қуриш фуқароларнинг уй-жойга бўлган талаб-эҳтиёжларини қондиришга хизмат қилади ва давлат якка тартибдаги уй-жой қурилишига ер участкаларини ажратиш, уй қуришга ссуда ва кредитлар бериш йўли билан ҳар тарафлама кўмаклашади.
Уйга бўлган мулк ҳуқуқи тўғрисидаги низолар бўйича ишлар судлар томонидан кўрилаётганда қонун ҳужжатларини тўғри қўлланилиши фуқароларнинг хусусий мулкка бўлган конституциявий ҳуқуқи ҳимоя этилишини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.
Мазкур тоифадаги ишлар бўйича суд амалиётини умумлаштириш шуни кўрсатдики, бундай ишлар судлар томонидан асосан тўғри ҳал этилмоқда. Шу билан бирга судлар улушни ажратиб бериш (уйни бўлиш) тўғрисидаги, уйлардан фойдаланиш тартибини белгилаш ҳақидаги ҳамда уйга бўлган мулк ҳуқуқи билан боғлиқ бошқа низоларни ҳал этишда хатоликларга йўл қўймоқдалар. Ишларни судда кўришга тайёрлашда ҳар доим ҳам тегишли ҳужжатлар талаб қилиб олинмаяпти, зарур ҳолларда қурилиш-техника экспертизаси тайинланмаяпти.
Юқорида таъкидлаб ўтилган камчиликларни бартараф этиш ҳамда мазкур ишларни судлар томонидан ҳал этаётганда қонун ҳужжатлари тўғри қўлланилишини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг “Судлар тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми

Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   215




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling