Ўзбекистон республикаси вазирлар махкамасининг қарори


Download 176 Kb.
bet4/5
Sana03.12.2023
Hajmi176 Kb.
#1799162
TuriКодекс
1   2   3   4   5
Bog'liq
Шартноманинг намунавий шакли

Вазирлар Махкамасининг
1997 йил 11 мартдаги
133-сон қарорига
4-ИЛОВА
Алоҳида тусга эга бўлган ишлардаги қисқартирилган
иш куни белгиланадиган ходимлар
РЎЙXАТИ

Т/р

Касб-хунар ва лавозимлар

Иш куни муддати, соат*

I. СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВА ИЖТИМОИЙ ТАЪМИНОТ

1.

Амбулатория-поликлиника муассасаларининг (поликлиникалар, амбулаториялар, диспансерлар, тиббий хоналар, станциялар, бўлимлар ва хоналар) касалларнинг бутунлай амбулатория қабулида банд бўлган шифокорлари.



5,5

2.

Тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари (ТМЭК) ва тиббий-маслаҳат комиссиялари (ТМК)нинг шифокорлари.



5,5

3.

Поликлиникаларнинг стоматолог-шифокорлари, тиш шифокорлари ва тиш шифокорлари-протезистлари.



5,5

4.

Бутун иш вақти давомида 200 ваттдан баланд қувватдаги ультрақисқатўлқинли частотадаги тиббиёт генераторлари (УЄТЧ)да ишлайдиган шифокорлар ва ўрта тиббиёт ходимлари.



5,5

5.

Анестезиология-реанимация бўлимлари (гуруҳлари) ҳамда реанимация ва интенсив терапия палаталарининг шифокори, ўрта ва кичик тиббий ходимлар (шифокор-лаборант ва лаборантдан ташқари).



5,5

II . ХАЛҚ ТАЪЛИМИ, ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС
ТАЪЛИМ ВА ПЕДАГОГ ХОДИМЛАР



6.

1-4 синфлар ўєитувчилари, мактаблар, барча тур ва номдаги мактаб-интернатларнинг ўқитувчи-логопедлари ўқитувчи-дефектологлари; гимназиялар, лицейларнинг ўқитувчилари, логопедлик хоналари мудирлари.



18**
(ЎзР ВМ 31.10.2002 й. 375-сон Қарори тахриридаги устун)

7.

Барча тур ва номдаги мактаблар ва мактаб-интернатларнинг 5-11(12) синфлари ўқитувчилари, гимназиялар, лицейлар, мактаблараро ўқув ишлаб чиқариш комбинатларининг ўқитувчилари; ўрта хунар-техника билим юртларининг умумтаълим фанлари ўқитувчилари.



20**
(ЎзР ВМ 31.10.2002 й. 375-сон Қарори тахриридаги устун)

8.

Хунар-техника таълими ўқув юртларининг ўқитувчилари



йилига 800 соат
(ЎзР ВМ 31.10.2002 й. 375-сон Қарори тахриридаги устун)

9.

Ўрта махсус ўқув юртлари, коллежлар, техникумларнинг барча ихтисосликлари ўқитувчилари.



йилига 800 соат
(ЎзР ВМ 31.10.2002 й. 375-сон Қарори тахриридаги устун)

10.

Педагогика билим юртлари, курслари ўқитувчилари; тўгараклар, секциялар, студиялар ва дарсдан ташқари ва мактабдан ташқари ишларнинг бошқа шакллари раҳбарлари; чет тили, стенография, машинкада ёзиш курслари ўқитувчилари; мактаблараро компьютер марказлари ўқитувчилари; ўқитиш муддати беш йил бўлган умумий мусиқий, бадиий, хореография таълими мактабларининг 3-5 синфлари ўқитувчилари; ўқитиш муддати етти йил бўлган санъат мактаблари (болалар мусиқий ва бадиий, хореография ва бошқа мактаблар)нинг 5-7 синфлари ўєитувчилари; мусиєий ва бадиий ўрта мактаб ва мактаб-интернатлар 1-11 синфларининг махсус фанлар ўқитувчилари; болалар бадиий мактаблари ва ўқитиш муддати тўрт йил бўлган умумий бадиий таълим мактабларининг 1-4 синфлари ўқитувчилари; соғлиқни сақлаш ва меҳнат ва ижтимоий таъминот муассасаларининг ўқитувчилари, ўқитувчи-дефектологлари ва логопедлари; умумтаълим мактабларининг бошланғич синфлари ва мактабгача тарбия муассасаларидаги чет тили бўйича машғулотлар гуруҳлари ўқитувчилари. (ЎзР ВМ 06.04.2001 й. 162-сон Қарори тахриридаги банд)



18**

11.

Эшитиш хоналарининг ўқитувчи-дефектологлари , муассасаса ходимлари рўйхатида болалар гуруҳига бу лавозим кўзда тутилган мактаб-интернатларнинг ўқитувчи-логопедлари ва ўқитувчи дефектологлари; яслилар, болалар боғчалари ҳамда барча тур ва номдаги болалар уйларининг ўқитувчи-дефектологлари ва ўқитувчи-логопедлари; ўқитиш муддати беш йил бўлган умумий мусиқа, бадиий, хореография таълими мактабларининг 1-2 синфлари ўқитувчилари; ўқитиш муддати етти йил бўлган болалар мусиқа, бадиий, хореография мактаблари 1-4 синфларининг ўқитувчилари; мусиқа раҳбарлари; болалар уйларининг логопедлари; концертмейстерлар, аккомпаниаторлар ва маданият ташкилотчилари.



24**

12.

Жисмоний ёки ақлий ривожланишда камчилиги бўлган болалар ва ўсмирлар учун махсус ўқув-тарбия муассасаларининг тарбиячилари.



25**

13.

Барча тур ва номдаги мактаб-интернатлар ва болалар уйларининг, махсус хунар-техника билим юртларининг катта тарбиячилари; мактаблар хузуридаги интернатлар, мактаб-интернатлар, барча тур ва номдаги болалар уйлари, куни узайтирилган мактаб (гуруҳ)лар ва мусиқий тарбияланувчилар мактаблари, санатория-ўрмон мактаблари, алоҳида тарбияга мухтож болалар ва ўсмирлар учун махсус мактаблар, соғлиқни сақлаш муассасалари, вояга етмаганлар учун қабул қилиш-тарқатиш жойлари, тарбия-меҳнат колониялари, махсус хунар-техника билим юртларининг тарбиячилари; жисмоний тарбия йўриқчилари, эшитиш хоналарининг йўриқчилари.

30**

14.

Барча тур ва номдаги болалар яслилари ва мактабгача тарбия муассасалари, болалар уйлари, мактабдан ташқари муассасаларнинг катта тарбиячилари, тарбиячилари.

36**

15.

Сил касаллигининг оз ва тўхтаётган шакллари билан хасталанган ақлий ривожланишда камчилиги бўлган ўқувчилар ва тарбияланувчилар ҳамда марказий асаб тизими руҳияти бузилган холда шикастланган болалар учун ўқув тарбия муассасаларининг катта вожатийлари, ёрдамчи тарбиячилари.

36**

16.

Олий ўқув юртлари ходимларининг ўқитувчи-профессорлар таркиби.



36**


Download 176 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling