Ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси


Тест жараёнини назорат қилиш ҳақида


Download 198.77 Kb.
bet19/37
Sana22.04.2023
Hajmi198.77 Kb.
#1377051
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   37
Bog'liq
PISA qo\'llanma (Yakun) 18.04

3.4. Тест жараёнини назорат қилиш ҳақида

Тест ўтказиладиган куни айрим таълим муассасаларида Кузатувчилар иштирок этишади. Уларнинг тест жараёнида қатнашишдан асосий мақсади алоҳида таълим муассасасида тест ўтказиш сифатининг қандай таъминланганлигини кузатишдан иборат. Кузатувчилар таълим муассасаларида тест жараёни ва сўровнома ўтказишда қатнашишади.


Кузатувчи борадиган ҳар қайси таълим муассасаси тасодифий равишда танланади ва уларга кузатувчининг қатнашиши ҳақида тест ўтказилишидан бир неча кун олдин маълумот берилади. ТМ координатори мазкур таълим муассасасасига бориш учун тўсиқ бўладиган ҳар қандай маъмурий муаммоларни бартараф этиш чораларини кўриши керак. Кузатувчининг бориши билан боғлиқ ҳар қандай масалалар бўйича Миллий менежерга мурожаат қилиш лозим.
IV БОБ. ТЕСТ ЖАРАЁНИНИ ЎТКАЗИШГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


4.1. Координаторларни тест жараёнини ўтказиш бўйича материаллар билан таништириш ва тест жараёнини ўтказишга тайёрлаш

Барча координаторлар тест жараёнини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ташкил этиладиган машғулотда қатнашишлари шарт. Машғулот давомида Сиз ТМ Координатори сифатида ўзингизнинг мажбуриятингизга оид батафсил ахборотга эга бўласиз. Сиз машғулотдан аввал мазкур қўлланмани ва “Ўқувчиларда тест ўтказиш учун дастурдан фойдаланиш бўйича қўлланма”ни диққат билан ўқиб чиқишингиз ҳамда булар Ҳудудий координатор сўраган бошқа ҳар қандай материаллар билан бирга ўзингизда бўлиши керак.




4.2. Тест материалларини олиш, текшириш ва уларнинг конфиденциаллигини таъминлаш

Тест ўтказишдан 1-2-ҳафта олдин Миллий менежер Сизнинг таълим муассасангизга тадқиқот материалларини юборади. Уларни олгач, қуйидагиларни амалга оширинг:



  • Тадқиқотни ўтказиш учун барча материалларни қабул қилганингизни текширинг (4.1-жадвалга қаранг).

  • Шаклда санаб ўтилган тест ўтказиш материалларидан бирортаси йўқ бўлса ёки улар бузилган тақдирда Миллий менежерга материалларни қабул қилиш шаклини йўлланг (А.иловага қаранг).

  • Тест ўтказиш учун USB-ташувчиларни текширинг ва уларни ишончли жойда сақланг.


Download 198.77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling