VI БОБ. ТЕСТ ЖАРАЁНИНИ ТУГАТИШ ТАРТИБИ
6.1. Тест материалларини йиғиш
Тест жараёни якунлангач, папкага жойлаш олдидан қуйидаги материалларнинг тайёрлигини текшириш зарур.
Тест учун танлаб олинган “Ўқувчилар рўйхати”ни текшириш:
Барча устунларнинг тўлдирилганлиги, шунингдек, зарур ҳолларда изоҳлар берилганлигини текширинг.
Иштирок этиш шаклини текшириш:
Агар тест жараёни ва сўровнома бир неча марта ўтказилган бўлса, ҳар бир жараён учун алоҳида “Иштирок этиш шакли”дан фойдаланилиши зарур.
“Тест жараёни” ва “Сўровнома” устунларида ҳар бир ўқувчининг иштирок этиш статуси тўғри ёзилганлигини текширинг.
Барча нусхаларни бирга текшириб кўринг.
Таҳлил қилинадиган барча маълумотлар имкон қадар аниқ ва тўлиқ бўлиши муҳимдир. Тўлдирилмаган ёки ноаниқ маълумотлар берилганлиги аниқланганда шакллар тўғриланиши зарур.
6.2. Қўшимча тест ўтказиш (зарур ҳолларда)
Қўшимча тест ўтказиш ҳақида қарор қабул қилинган тақдирда иштирок этадиган ўқувчилар сони максимал бўладиган санани танлаш зарур. Қўшимча тест жараёни имкон қадар асосий тест жараёни амалга оширилган ҳафтада ўтказилиши керак. Бунда қўшимча тест жараёнида қатнаша оладиган барча ўқувчилар қамраб олиниши зарур. Миллий менежер режалаштирилаётган қўшимча тест жараёни ҳақида хабардор қилиниши керак. Чунки асосий тест жараёнини ўтказувчи бошқа кунга белгиланган қўшимча тест жараёнида қатнаша олмаган тақдирда, Миллий менежер қўшимча тест жараёнини ўтказишни ташкил эта олиши керак.
Эътибор беринг, қўшимча тест жараёнини ўтказиш учун Сизга “Иштирок этиш шакли”ва“Тестни ўтказиш баённомаси”дан таркиб топган тўплам керак бўлади. “Тестни ўтказиш баённомаси”нинг тўлдирилмаган шакли ва “Иштирок этиш шакли”аслидан нусхалар ҳамда тест жараёнининг муайян кодини кўрсатиш керак бўлади.
Қўшимча тест жараёнида ҳам худди асосий тест жараёнини ўтказгандагидек амалларни бажариш зарур бўлади.
Изоҳ: Фақат бир марта қўшимча тест ўтказиш имкони бўлиши мумкин. Асосий тест жараёнида қатнашмаган ўқувчиларнинг қўшимча тест жараёнида қатнашишлари учун бор имкониятларни ишга солиш керак.
|
Қўшимча тест жараёнини ўтказиш учун мўлжалланган тест материаллари Миллий марказ билан келишилган ҳолда таълим муассасасида хавфсиз жойда сақланиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |