Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим


Download 179 Kb.
Pdf ko'rish
Sana24.04.2023
Hajmi179 Kb.
#1394194
Bog'liq
Танлов. Ишга қабул.



Д И Қ Қ А Т Т А Н Л О В!
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим 
сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг 2022 йил 30 декабрдаги 
№056518-сонли ЛИЦЕНЗИЯсига асосан фаолиятини бошлаган «Ангрен 
университети» қуйдаги таълим йўналишлари бўйича 
юқори малакали 
мутахассисларни 
танлов асосида ишга таклиф қилади: 
🔹
Даволаш иши 
🔹
Педагогика ва психология 
🔹
Мактабгача таълим 
🔹
Бошланғич таълим 
🔹
Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими
🔹
Молия ва молиявий технологиялар 
🔹
Иқтисодиёт 
🔹
Хорижий тил ва адабиёт
Танловда олий маълумотли (камида магистр даражасига эга бўлган), 
қоида тариқасида камида 2 йиллик иш стажига эга малакали мутахассислар
қатнашиши мумкин. 
Танлов икки босқичли синовдан иборат.
Синовнинг биринчи босқичида талабгорлар тест синовларидан 
ўтказилади.
Тест синовларида энг юқори баллнинг камида учдан бирини олганлар 
иккинчи босқич – синов лекциялари (очиқ машғулотлар) ўтказишда 
қатнашадилар.
Эслатма: Синов лекциялари ва очиқ машғулотлар мавзулари тегишли 
мутахассислик ўқув дастурлари талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар 
+998334248800 телеграм рақамига қуйидаги ҳужжатларни умумлаштириб 
ZIP-форматда тақдим этишлари сўралади: 
танловда иштирок этиш юзасидан ректор номига ариза (яшаш манзили 
ва телефон рақамини кўрсатган ҳолда); 
маълумотнома (объективка); 
диплом нусхаси; 
паспорт нусхаси; 
меҳнат дафтарчасининг нусхаси. 
Аризалар 2023 йил 15 январга қадар қабул қилинади. 
 

Download 179 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling