Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси


Хабар – Муҳаммад алайҳис-саломнинг сўзлари ва ҳатти-ҳаракатлари ҳақида ривоят (синоними ҳадис, осор). Халоскор


Download 1.58 Mb.
bet109/114
Sana23.10.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1716769
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   114
Bog'liq
КУЛЛАНМА Дунё динлари тарихи 26 12 2011 тахрир

Хабар – Муҳаммад алайҳис-саломнинг сўзлари ва ҳатти-ҳаракатлари ҳақида ривоят (синоними ҳадис, осор).
Халоскор – яҳудий ва христиан атамасида Мессия (ивритча - Машиах; қадимги юнонча - Христос). Яҳудийлар ақидасига кўра Халоскор қиёматга яқин келиб яҳудийларни нажот сари етаклайди. Яҳудий “мессияси” Довуд авлодидан бўлиши шарт. Христиан ақидасига кўра эса халоскор бу Исо Масиҳдир.
Хинаяна – (санскр. «кичик арава») буддавийликдаги оқим.
Хонақоҳ – 1) суфийлар жамланиб зикру само билан машғул бўладиган махсус бино; 2) масжиднинг меҳроб ва минбар ўрнатилган қисми.
Хоч – крест, чормих.
Шаман – руҳлар олами билан мулоқот қилувчи руҳоний.
Шойихет – яҳудийликдаги руҳонийликнинг бошланғич даражаларидан бири бўлиб, уни эгаллаган киши қурбонлик ёки кундалик истеъмол учун аталган ҳайвонни сўйиш ҳуқуқига эга бўлади.
Шом – Суриянинг қадимий номи.
Шопур – 243-273 йилларда ҳукмронлик қилган Сосонийлар сулоласи ҳукмдори, Авестонинг бизгача етиб келган нусхасини тартибга солдирган.
Эволюционизм – диншуносликда дин ҳам дунёнинг шаклланиши каби босқичма-босқич соддадан мураккабга қараб ривожланган деган ғояни илгари сурувчи таълимот.
Экстремизм – ўз мақсади йўлида турли ҳаддан ортиқ кескин тадбир-чоралар кўришга тарафдорлик.
Эранвеж – Авестода зикр қилинган Зардуштнинг ватани.
Эсхатология – дунёнинг охири, нариги дунё, жаннат, дўзах ҳақидаги тасаввурлар мажмуи.
Эътиқод – дунёқараш. Бирор динга эътиқод қилиш ­ уни ҳақ деб билиб, унинг таълимотини тан олиш.
Юҳанно (Иоан) – Исонинг 12 ҳаворийларидан ва “Инжил”нинг муаллифларидан бири. Христианликка кўра, Юҳанно “Янги Аҳд” таркибига кирувчи “Ваҳийнома” китобининг муаллифи ҳамдир.
Янги Аҳд – Библия қисмларидан бири. Тўрт Инжил, Ҳаворийлар фаолияти китоби, 21 та ҳаворийнинг номалари ва Юҳаннонинг “Ваҳийномаси” ни ўз ичига олган, 27 китобдан иборат.
Ясна – Авестодан бизгача етиб келган тўрт китобнинг иккинчиси.

Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling