Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси


Download 1.58 Mb.
bet52/114
Sana23.10.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1716769
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   114
Bog'liq
КУЛЛАНМА Дунё динлари тарихи 26 12 2011 тахрир

Таянч сўз ва атамалар



  1. Рим папаси

  2. Византия патриархи

  3. Монофизит

  4. Несториан

  5. Никея-Константинополь эътиқод тимсоли

  6. Филиокве

  7. Арман-апостол черкови

  8. Католик (лот. оламшумул)

  9. Православ (сл. чин эътиқод)

  10. Протестант

  11. Секта

  12. Схизма



Мавзу ўқув мақсади: Христианлик динидаги илк қарама-қаршиликларнинг пайдо бўлиши сабаблари, илк оқимлар, 1054 йилги биринчи катта бўлиниш, реформация ва протестантликнинг юзага келиши, замонавий христиан секталари, уларнинг Ўзбекистондаги фаолияти ҳақида талабаларда кенг тасаввур ҳосил қилиш.



Христианликда илк бўлинишларнинг юзага келиши
Милодий 395 йилга келиб ўз вақтида қудрати оламни ларзага солган Рим империяси ғарбий (Рим) ва шарқий (Византия) қисмларга бўлиниб кетди. Ушбу бўлиниш мазкур ҳудуддаги нафақат сиёсий, ижтимоий-маданий, иқтисодий жабҳаларга, балки диний ҳаётга ҳам таъсир ўтказди. Чунки, барча христианларнинг раҳнамоси бўлган Рим Папаси мақомидан Ғарбий Рим Византияга қарши қурол сифатида фойдаланиши мумкин эди. Шу сабабли ҳам Шарқий Рим Папанинг обрўсини тушириш мақсадида турли схизмалар (юнон. бўлиниш, парчаланиш) юзага келишига кенг йўл очиб берди. Бундай илк гуруҳларнинг энг машҳурлари монофизитлар ва несторианлар эди.
Монофизитлик (юнон. “бир”, “ягона”, “табиат”, “табиийлик”) V асрда пайдо бўлган христианликдаги христологик доктрина. У Исо Масиҳнинг фақат худолик табиатини ёқлаб, унинг инсонлик моҳиятини рад этади. Яъни православ таълимотига зид равишда монофизитлик Масиҳ-Худо инсон эмас, яъни унинг инсон сифатида кўриниши мавҳум. Аммо “монофизитлик” терминининг ўзи адабиётларда VII аср охирларидагина пайдо бўлган.
Монофизитлик асосчиси деб Константинополь ибодатхонасининг игумени (эркаклар монастирининг бошлиғи) архимандрит (монастирь бошлиғи) Евтихий (тах. 378-454 й.) тан олинган. Шу сабабли Евтихийлик деб ҳам юритилади. 448 йилдаги Константинополь собори Евтихийнинг таълимоти тадқиқотларига бағишланган. Унда Евтихий ўз таълимотининг асосларини шундай таърифлайди: “Мен Худоимизнинг қўшилишидан олдин икки табиатдан иборат бўлган, бирлашганидан кейин эса ягона табиат эгаси бўлганига эътиқод қиламан”.
Ҳозирги кунда монофизитликнинг умумий тарафдорлари 45 млн. кишини ташкил этади. Асосий монофизитлик черкови ташкилотлари – Арман-апостол черкови, Копт православ черкови (унга яқин бўлган Нубия ва Эфиопия черковларини ҳам ўз ичига олади), Сурия православ (яковит) черкови (Сурия черковининг Маланкар провинцияси ва Малабар Сурия черковини ўз ичига олади).
Арман-апостол черкови энг қадимги христиан черковларидан бири ҳисобланади. Авлиё Григорий Просветитель ҳаракатлари билан 301 йилда Арманистонда христианлик давлат дини деб эълон қилинади. “Арман-григориан черкови” номи унга нисбат берилган ҳолда шундай аталган.
V асрнинг ўрталаригача Арман-григориан черкови христианликнинг бир тармоғи ҳисобланган. Лекин Византиядан мустақил бўлишга ҳаракат қилган ҳамда 451 йилда бўлиб ўтган Жаҳон соборининг монофизитларга қарши қарорига норозилик билдирган Арман-апостол черкови амалда ҳам Шарқий, ҳам Ғарбий черковлардан ажралишга муваффақ бўлди.
Арман-апостол черковининг диний таълимоти православлик таълимотига жуда яқин. Фақат Арман-апостол черковида православликдан фарқли равишда Исонинг жисмида худолик ва инсонлик хислати алоҳида-алоҳида мавжуд бўлмай, улар ўзаро қўшилиб кетган, деб ҳисобланади. Черков таълимотида христианликнинг барча сирли маросимлари тан олинади. Шу билан бирга, Арман-григориан черковида бошқа христиан йўналишларида учрамайдиган “матах” деб номланадиган қурбонлик келтириш маросими мавжуд. Бу маросим катта байрамлар муносабати билан амалга оширилиб, буқа, қўй ёки парранда сўйилиб, унинг гўшти махсус дуо билан муқаддас тузли сувда пиширилади. Пишган гўштнинг ҳаммаси шу куннинг ўзида яқин кишиларга тарқатилиши лозим.
Ушбу черков вакиллари Исо туғилган куни (Рождество, 6 январь), Исонинг хатна қилиниши (14 январь) каби байрам ва маросимларни нишонлайдилар. Ўзбекистонда ҳам Арман-григориан черковлари мавжуд бўлиб, улардан бири Самарқанд шаҳрида 1903 йилдан фаолият кўрсата бошлаган. 2011 йилнинг 1 июлига қадар уларга тегишли 2 та диний ташкилот рўйхатга олинган.
Несторианлик христианликдаги йўналишларнинг энг кам сонлисидир. У V аср бошларида пайдо бўлган. Бу йўналиш асосчиси 428-431йилларда Константинополь патриархи лавозимидаги монах Несторий ҳисобланади. Христианликнинг бошқа йўналишлари намоёндаларидан фарқли равишда несторианлар “Исо Масиҳ Худонинг ўғли бўлмаган, балки Худо мужассам бўлган инсон бўлган, шу сабабли Исо Масиҳнинг худолик ва инсонлик табиати бир-биридан фарқлидир”, деб эътиқод қиладилар. Шунга боғлиқ равишда уларда Биби Марям Худони эмас балки Исони дунёга келтирган деб ҳисобланади ва унга алоҳида эътиқод қилинмайди. 431 йилда Учинчи Бутун Жаҳон Эфес соборида несторианлик эътиқоди ва оқими “ересь” (бидъат) сифатида қораланган ва таъқиб остига олинган.
Бугунги кунда мазкур черков тарафдорларининг сони тахминан 200 минг киши. Улар Ироқ (82 минг), Сурия (50 минг), Ҳиндистон, Эрон, АҚШ, Россия, Грузия, Арманистон ва бошқа мамлакатларда жойлашган.
589 йили Толедо шаҳрида бўлиб ўтган Бутунжаҳон соборида Никея-Константинополь эътиқод тимсолига “филиокве” тушунчасининг киритилиши, христианликнинг ақидавий жиҳатдан ҳам амалда иккига бўлиниб кетишига сабаб бўлди. “Филиокве” сўзи лотинчадан “ўғилдан ҳам” деган маънони англатиб, унга кўра илоҳий учлик – троицанинг атрибутлардан бўлган Муқаддас Руҳ бир вақтнинг ўзида ҳам Ота Худодан ҳам Ўғил Худодан тажаллий этади, яъни улардан келиб чиқади. Ҳолбуки, Биринчи ва Иккинчи соборларда қабул қилинган эътиқод тимсолига кўра “Муқаддас Руҳ фақат Ота Худодан келиб чиқади” деб мустаҳкамлаб қўйилган эди. Катта шов-шув ва келишмовчиликларга сабаб бўлган мазкур қоида охир-оқибат 1013 йили Папа Бенедикт VIII даврида расман диний амалиётга киритилди. Келишмовчиликлар асосан Папа ва Константинополь патриархи орасида авж олиб, 1054 йили христианликнинг расмий равишда католиклик ва православликка бўлинишига олиб келди.




Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling