Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 29- апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларнинг олдини


Download 467.48 Kb.
Pdf ko'rish
bet56/59
Sana03.11.2023
Hajmi467.48 Kb.
#1743916
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   59
Bog'liq
105-13-192-Q 23

сув хўжалиги хизмати  — сув омборлари, дарёлар ва каналлардаги
гидротехника иншоотларининг барқарор ишлашини ва улардан хавфсиз
фойдаланишни таъминлаш, уларда авариялар ва ҳалокатлар юз бериши


e-qaror.gov.uz
105-13-192-Q/23
59
мумкинлигини прогноз қилиш. Сув хўжалиги объектларининг иш режимини
ёки улардан бундан кейин фойдаланиш режимини ўзгартириш зарурлигини
белгилаш, сув омборларидан сувни авария юзасидан чиқариб ташлаш. Хавф
даражаси юқори бўлган сув омборлари ва уларга ёндош ҳудудларда локал
даражадаги аҳолини фавқулодда вазият рўй бериши хавфи тўғрисида ёки
фавқулодда вазият рўй берганлиги ҳақида хабар бериш ва хабардор
қилишнинг автоматлаштирилган тизимларини яратиш. Тошқинлар, сув
босишлари, сел оқимларидан ҳимоя қилиш ва уларнинг ҳалокатли
оқибатларини камайтириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган комплекс чора-
тадбирларни ташкил этиш, ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ҳамда тошқин
сувлари ва сел оқимларини авариясиз ўтказиб юборишни таъминлаш;
муҳандислик хизмати — тинчлик даврида ҳимоя иншоотлари фонди
тўпланиши ва мавжуд бўлиши устидан назоратни ташкил этиш ва амалга
ошириш, бошланғич ҳудудларда зарарланган жойлар томонга ҳаракат
қилинганда, ҳалокатли сув босиши зоналарида ва ишлар олиб бориладиган
объектларда, йирик ёнғинларни ўчиришда, табиий офатлар, йирик авариялар
ва ҳалокатлар оқибатларини тугатишда ФВДТнинг кучлари ҳаракатларини
муҳандислик жиҳатдан таъминлаш учун фавқулодда вазиятларни бартараф
этиш ишларига жалб этиладиган тегишли тузилмаларни тайёрлаш ва уларнинг
ҳаракат қилишини ташкил этиш;
коммунал-техника хизматлари — коммунал хўжалиги иншоотлари ва
тармоқлари ишларининг барқарорлигини ошириш бўйича тадбирларни амалга
ошириш, улардаги аварияларни бартараф этиш, ҳалок бўлганларга махсус
ишлов бериш, ташиш ва оммавий кўмиш шохобчаларини тузиш ва уларнинг
фаолиятини ташкил этиш;

Download 467.48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling