Ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг қарори ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси низомлари id-9282


-§. ОТМ мутахассисларига профессор илмий унвонини бериш


Download 0.78 Mb.
bet23/44
Sana02.05.2023
Hajmi0.78 Mb.
#1421769
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   44
Bog'liq
ОАК НИЗОМИ ЯНГИСИ

2-§. ОТМ мутахассисларига профессор илмий унвонини бериш
 12. Профессор илмий унвони мазкур низомнинг 7-бандида кўзда тутилган умумий ва қуйидаги талабларни бажариб, ОТМда муваффақиятли фаолият кўрсатаётган мутахассисларга берилади:
а) фан доктори илмий даражасига эга бўлган;
б) илмий унвонга эга бўлган;
в) камида 10 йиллик педагогик ва илмий, жумладан, ОТМда 5 йиллик педагогик иш стажига эга бўлган;
г) камида бир ўқув йили давомида ОТМ тўлиқ штатида педагогик фаолият олиб бораётган ёхуд кафедра мудири, профессор (вазифасини бажарувчи), олий ҳарбий таълим муассасаларида кафедра бошлиғи ўринбосари ёки кафедра бошлиғи лавозимларининг бирида бир ўқув йили давомида камида 0,25 ставка ўқув юкламасини бажарган ҳолда педагогик фаолият олиб бораётган муассаса ректори (директори, бошлиғи), проректори (директор ўринбосари, бошлиқ ўринбосари), илмий котиби, ОТМнинг ўқув-ташкилий тузилмаси (факультет, бўлим) раҳбари лавозимларининг бирида муваффақиятли ишлаб келаётган (лавозимида ижобий ўзгариш бўлган ҳолларда аввалги лавозимида ишлаш муддати ҳам эътиборга олинади);
Ҳар бир таълим соҳаси бўйича номинацияларда 1-ўринни эгаллаган “Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги” танловининг республика босқичи ғолиблари 3 йил мобайнида мазкур кичик банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган бир йиллик муддатини ўтамасдан профессор илмий унвонини олиш учун ОАКга ёки Мустақил кенгашга ҳужжатларини тақдим этиш ҳуқуқига эга;
д) камида 2 нафар илмий даража олган олий малакали мутахассисни тайёрлаган (тиббиёт соҳасидаги талабгорлар учун илмий даража олган 3 нафар олий малакали мутахассисни тайёрлаган);
е) эълон қилинган умумий илмий ишлари таркибида “Диссертациялар асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган миллий илмий нашрлар рейтинг рўйхати”га (бундан буён матнда Рўйхат деб юритилади) киритилган нашрларда камида 3 та (тиббиёт соҳасидаги талабгорлар учун 8 та) мақола ҳамда республика ОТМ ва ИТМлари халқаро рейтингини баҳоловчи QS (Quacquarelli Symonds), Times Higher Education (THE) рейтинг агентликлари томонидан тан олинган Elsevier компаниясининг Scopus, Science Direct халқаро илмий-техник базалар рўйхатига (бундан буён матнда Халқаро базалар рўйхати деб юритилади) киритилган нашрларда қуйидаги миқдорда илмий мақолалар чоп эттирган:

Фан тармоғи

Йиллар

2020 й.

2021 й.

2022 й.

2023 й.

Физика-математика фанлари

4

6

8

9

Техника ва табиий фанлар

3

5

7

8

Тиббиёт ва фармацевтика фанлари

3

5

7

8

Ижтимоий-гуманитар фанлар


Download 0.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling