ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЗЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРИНИНГ БУЙРУҒИ
Олий таълим муассасалари бош аудиторининг намунавий лавозим мажбуриятлари Йўриқномасини тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг «Олий таълим муассасалари бошқарув, техник, хизмат курсатувчи ва ўқув_ёрдамчи ходимларииинг намунааий штатларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга ўзгартиришлар киритиш хақида»ги 2020 йил 23 январдаги 3-2020, 2-2020-к/қ, 4-сонли қарори (рўйхат рақами 2859-2, 19.02.2020 й.)га мувофиқ олий таълим муассасаларида жорий қилинган бош аудиторларнинг лавозим вазифалари, хуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш хамда уларнинг масъулиятини ошириш мақсадида
БУЮРАМАН:
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимидаги олий таълим
муассасалари бош аудиторининг намунавий лавозим мажбуриятлари
Йўриқнамаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Мазкур Йўриқнома Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
тизимидаги олий таълим муассасалари учун татбиқ этилиши, бошқа вазирлик
ва идоралар тизимидаги олий таълим муассасалари учун тавсиявий
характерга эга ҳисобланиши белгилаб қўйилсин.
Юридик бўлим (Р.Сулейманова) ва Ички аудит ва молиявий назорат
бошқармаси (С.Тошматов) вазирлик тизимида қабул қилинган амалдаги
буйруқ ва қарорларни мазкур буйруқдан келиб чикиб мувофиқлаштирсин.
Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари С.Бузрукхонов зиммасига юклатилсин
Вазир: И.Маджидов
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимидаги олий таълим муассасалари бош аудиторининг намунавий лавозим мажбуриятлари
Do'stlaringiz bilan baham: |