-Бухгалтерия ҳисоби ва аудит ихтисосликлари бўйича магистр дипломига эга бўлган талабгор учун аудиторлик ташкилотида камида бир йиллик иш стажи (шу жумладан ўриндошлик асосида) талаб қилинади. -Талабгорнинг иқтисодий ихтисосликлар бўйича илмий даражаси мавжуд бўлган тақдирда, бухгалтерия ҳисоби ва аудит соҳасидаги иш стажи талаб этилмайди. -Талабгорларнинг, малака имтиҳонларини очиқ ва шаффоф, бошқа давлат органлари, ташкилотлар ҳамда фуқаролар, шунингдек оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликда амалга оширади. “Аудиторлик фаолияти тўғрисида"ги қонунинг.(19,20,21,22 -моддалар). Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигини аудиторлик фаолияти соҳасидаги ваколатлари. 1). Аудиторлик фаолияти соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширади. 2). Аудиторлик фаолияти соҳасидаги халқаро ташкилотларда Ўзбекистон Республикасининг манфаатларини ифодалайди. 3). Ўз ваколатлари доирасида аудиторлик фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқади, тасдиқлайди ва амалга оширади 5). Аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари иштирокида малака имтиҳонини ўтказади. 6). Аудиторнинг малака сертификатини беради, қайта расмийлаштиради, унинг амал қилиш муддатини узайтиради ва унинг амал қилишини тугатади. Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигини аудиторлик фаолияти соҳасидаги ваколатлари. 7). Аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари билан биргаликда аудиторлар малакасини оширишнинг намунавий дастурини тасдиқлайди. 8). Аудиторлик ташкилотларининг реестрини ва Аудиторлар реестрини юритади. 9). Аудиторлик ташкилотлари ва аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари билан электрон тарзда ҳамкорлик қилиш учун мўлжалланган «Аудит» дастурий мажмуининг ахборот тизими такомиллаштирилишини таъминлайди. 10). Аудиторларнинг Республика жамоат бирлашмалари билан биргаликда аудиторлик ташкилотларининг иши сифатини ташқи назоратдан ўтказади.
Do'stlaringiz bilan baham: |