Назорат саволлари:
Жисмоний тарбия тизими деганда нимани тушунасиз?
Жисмоний тарбия тизимининг пайдо бўлиши ва ривожланиши ҳақида гапиринг.
Ўзбекистон жисмоний тарбия тизими ва унинг мақсади ҳақида гапириб беринг.
Гармоник ривожланган шахс тушунчасига тавсиф беринг.
Ўзбекистон да жисмоний тарбия ва спортнинг ривожланиши.
2– савол бўйича дарснинг мақсади:
Ўзбекистон жисмоний тарбия тизимининг вазифалари ва уларни амалга ошириш йўллари ҳақида талабаларга тушунча бериш.
Идентив ўқув мақсадлари:
Жисмоний тарбия тизимининг вазифаларини санаб кўрсатади.
Таълимий вазифаларнинг моҳиятини очиб беради.
Соғломлаштирувчи вазифаларнинг моҳиятини очиб беради.
Тарбиявий вазифаларга тавсиф беради.
2 – асосий саволнинг баёни:
Жисмоний маданият тизимининг стратегик мақсади бўлиб инсон жисмоний маданиятини шахсни ҳар томонлама ривожлантиришнинг ажралмас таркибий қисми сифатида шакллантириш ҳисобланади. Биз юкорида айтиб утдикки, жисмоний тарбия тизимининг мақсади жамиятнинг эхтиежларидан келиб чиқади ва шу эхтиежларни кондириши керак. Яъни жисмоний тарбия жамиятнинг ҳар томонлама жисмонан ривожланган инсонларга бўлган талабини кондиради. Жисмоний тарбия тизимининг мақсади жисмонан камолатга эришган инсон тушунчаси билан чамбарчас боғлиқ. Жисмоний камолот деганда инсонни хает шароитларига оптимал мослашишига имкон берувчи жисмоний ривожланганлик ва тайергарлик даражаси тушунилади. Бу инсоннинг меҳнат, ҳарбий амалиёт ва маиший хает давомида дуч келадиган қийинчиликларни енгишга тайерлигидир. Жисмоний баркамол шахс – бу энг аввало соғлом , ҳар томонлама жисмонан тайерланган, маълумотли ва кенг дунекарашли инсондир. Жисмоний камолот тушунчаси жамият тараккиетига мос равишда ўзгариб боради.
Жисмоний тарбия тизимининг мақсадига эришиш учун таълимий, тарбиявий ва соғлом лаштируви вазифалар ҳал этиб борилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |