Ўзбекистон республикасида жисмоний маданият тизимини ривожланишининг умумий тавсифи


Жисмоний маданият тизимининг шахсни ҳар томонлама гармоник ривожлантириш тамойили


Download 32.59 Kb.
bet7/12
Sana19.04.2023
Hajmi32.59 Kb.
#1364377
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
2-mavzu

2.Жисмоний маданият тизимининг шахсни ҳар томонлама гармоник ривожлантириш тамойили.
Бу тамойилдан фойдаланиш жисмоний тарбия жараёнини шундай ташкил этишни талаб қиладики,бунда жисмоний тарбия фақатгина инсоннинг тана-ҳаракат соҳасини ривожлантирибгина қолмасин балким,инсоннинг руҳиятини такомиллаштиришга хам хизмат қилсин.
Биринчидан, жисмоний тарбия жараёнида жисмоний, ақлий, меҳнат , аҳлоқий,нафосат ва эқология тарбиясига комплекс ёндошиш зарур
Иккинчидан, жисмоний тарбиянинг мазмунини шундай режалаштириш керакки,бунда барча жисмоний сифатларни ўзаро мос ривожлантиришга шароит яратилсин.
Шахсни ҳар томонлама гармоник ривожлантириш тамоили жисмоний тарбиядан инсонпарварлик йўналишида фойдаланишни билдиради. Бу тамоилнинг мазмунини қуйидаги ҳолатлар очиб беради:
А) Бизнинг жамиятимизда жисмоний тарбиядан умумий тарбиянинг бир зарурий омили сифатида фойдаланишмокда. У энг аввало инсонларни ҳар томонлама жисмоний ривожлантириш ва ҳар томонлама жисмоний тайергарликка эриштирувчи омил ҳисобланади. Жисмоний тарбия кишиларга уларнинг ақлий , меҳнат, аҳлоқий ва нафосат тарбияси борасидаги фаол фаолиятларига ҳар томонлама таъсир кўрсатади. Бу ерда асосий эътиборни аҳлоқий ва ўз – ўзини тарбиялаш муаммоларига қаратиш керак. Бу ердан ушбу тамоилнинг биринчи талаби келиб чиқади: жисмоний тарбиядан фойдаланиш жараёнида аҳлоқий тарбиянинг етакчилик ролини саклаб қолган ҳолда, тарбиянинг барча томонларининг бирлигига амал қилиш керак.
Б) Инсонни ҳар томонлама жисмонан ривожлантириш, хает давомида унинг юкори жисмоний тайергарлиги даражасини саклаб қолиш учун тарбиявий ва таълимий вазифаларни кетма – кет ҳал этиш мухим аҳамиятга эга.
Соғликни мустахкамлаш, гавда тузилишини такомиллаштириш, организмни чиниктириш, жисмоний рекреация ва бошқа вазифаларни инсоннинг бутун хаети давомида ҳал этиб бориш зарур. Ҳаракатларга ўргатиш ва алоҳида жисмоний сифатларни тарбиялаш вазифалари еки даврлари хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ҳал этилади. Спорт тайергарлиги вазифалари жисмоний ва рухий имкониятларни максимал ривожлантириш ва намоен этиш билан боғлиқ. Бу вазифалар спорт машғулотининг даврларига мос равишда ҳал этилади. Касб фаолиятига жисмонан тайерланган вазифалари эса бирор – бир касб тайинлангандан сўнг амалга оширилади. Бу кўпрок ўрта махсус ва олий ўқув юртларида амалга оширилади.
Ҳал қилинадиган вазифаларнинг кетма – кетлиги бўзилса инсоннинг жисмоний ҳолатини емонлашувига олиб келиши мумкин. Бу ерда шахсни ҳар томонлама гармоник ривожлантириш тамоилининг иккинчи талаби келиб чиқади: жисмоний тарбиянинг барча шаклларидан инсоннинг бутун хаети давомида ёш жинс, меҳнат фаолияти ва бошқа омилларни ҳисобга олган ҳолда узлуксиз фойдаланишни таъминлаш зарур.
В) Инсоннинг турли фаолиятлари ўзига хос махсусдир. Улар организмнинг алоҳида орган ва системаларига турлича талаблар қўядилар. Шунинг учун ҳам инсонни меҳнат фаолиятига жисмонан тайерлаш учун фаолият натижаси боғлиқ бўлган орган ва системаларнинг функционал имкониятларини такомиллаштирувчи воситалардан фойдаланилади. Дастлаб бу натижаларнинг усишига олиб келади. Кейинчалик эса улар пассайиб кетади. Чунки бир воситадан ўзоқ муддат фойдаланилса, натижаларнинг усиши тўхтайди. Унинг келгуси ривожланиши умумий жисмоний тарбия воситаларидан комплекс равишда фойдаланиш керак.
Жисмоний тарбия тизимининг ушбу тамоилини амалга ошириш қуйидаги иккита талабга риоя қилишни кўзда тутади:
Жисмоний тарбия вазифалари ақлий , меҳнат, аҳлоқий ва нафосат тарбиялари билан органиқ биргаликда ҳал этилиши зарур.
Жисмоний тарбия жараёнининг мазмуни шундай режалаштирилиши керакки бунда барча жисмоний қобилиятларнинг ўзаро мос ва биргаликда ривожланиши таъминлансин. Шунингдек ҳаракат кўникмаларининг етарли даражада ҳар томонлама шаклланиши ҳамда махсус билимлар билан шугулланувчиларни кўроллантиришга имкон яратилсин.

Download 32.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling