Таёрлади СММТ 94/21 гурухи талабаси Шоазизов.Ж Режа : - Пул тизими–бу мамлакатда тарихан таркиб топган ва миллий қонунчилик билан тасдиқланган пул муомаласини ташкил қилиш шаклидир. Пул тизимлари ХВИ-ХVII асрларда ишлаб чиқариш капи-талистик усулининг юзага келиши ва қарор топиши муносабати билан шаклланган, бироқ шундай бўлса ҳам, унинг айрим элемент-лари бундан анча олдин пайдо бўлган. Товар-пул муносабатлари ва ишлаб чиқаришнинг капиталистик усули ривожланиши билан пул тизимида сезиларли ўзгаришлар юз беради.
- Пул тизими турлари пул қандай шаклда амал қилишига боғлиқ, яъни умумий эквивалент - товар сифатида ёки қиймат белгиси сифа-тида бўлишига қараб қуйидагича пул тизимлар мавжуд бўлган.
- 1. Металл пул муомаласи тизимлари. 2. Қоғоз ва кредит пуллар муома-ласи тизимлари.
- Биринчи тизимда металл пул бевосита муомалада бўлади ва пул-нинг барча функцияларини бажаради, кредит пуллар эса металлга алмашиниши мумкин;
- Миллий пул тизимини мустаҳкамлаш макроиқтисодий ўсиш суръатларининг барқарорлигини таъминлашнинг зарурий шартларидан бири ҳисобланади. Хусусан, миллий валютанинг барқарорлигини таъминлаш, инфляциянинг мўътадил даражасига эришиш, иқтисодиётнинг пул маблағлари билан таъминланганлик даражасини ошириш миллий иқтисодиётнинг барқарорлигини таъминлашда муҳим ўрин тутади.
- Биметализм – пул тизимида умумий эквивалент ролини металл (кўпинча олтин ва кумуш) бажарган, бу тизимда иккала металлдан ҳам тангаларнинг эркин муомалага чиқарилиши ва уларнинг чексиз алмашишига амал қилинган.
- Параллел валюта тизимида икки металл қиймати стихияли, металл-нинг бозор баҳосига муносиб тарзда белгиланган. Бу пул тизимида дав-лат металлар орасидаги мутаносибликни ўрнатиб қўйган. Олтин ва ку-муш тангаларнинг чиқарилиши ва уларнинг аҳоли томонидан қабул қилиниши ана шу мутаносибликка мувофиқ амалга оширилган.
- Биметализм ХVI-ХVII асрларда кенг тарқалган бўлиб, Ғарбий Европанинг қатор мамлакатларига XIX асрда етиб келган.
- 1865 йили Франция, Бельгия, Швейцария ва Италия мамлакат-лари биметализмни халқаро сулҳ – Лотин танга Иттифоқи ёрдамида сақлаб қолишга уринишган. Тузилган конвенцияда иккала металлдан ҳам 5 франк ва ундан юқори қийматли тангаларни чиқариш, олтин ва кумуш ўртасида 1:15,5 қиймат мутаносиблигини ўрнатиш шартлари кўзда тутилган.
- Бироқ биметаллик пул тизимининг қўлланилиши ривожланган капиталистик хўжалик эҳтиёжларига мос эмас эди, чунки қиймат ўлчови сифатида бир вақтнинг ўзида икки металл - олтин ва кумуш-нинг қўлланилиши пулнинг ушбу функцияси табиатига тўғри кел-маган. Умумий қиймат ўлчови сифатида фақат биргина товар хизмат қилиши мумкин. Бундан ташқари, икки металл орасидаги давлат томонидан ўрнатиладиган нисбат уларнинг бозор нархига тўғри кел-мас эди. XIX аср охирида кумуш ишлаб чиқаришнинг арзонлашиши ва унинг қадрини йўқотиши натижасида олтин тангалар муомаладан хазинага кета бошлади. Бунда Коперник-Грешемнинг қонуни юзага чиққан, яъни ёмон пуллар муомаладан яхшиларини чиқариб таш-лаган.
Do'stlaringiz bilan baham: |