10-боб. Халқаро ҳамкорлик
143. Профессионал таълим муассасаси Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ таълим, илмий ва бошқа фаолият соҳаларида халқаро ҳамкорликни амалга ошириш ҳуқуқига эга.
Профессионал таълим муассасаларининг халқаро ҳамкорлиги хорижий жисмоний ва (ёки) юридик шахслар билан тузилган шартномалар асосида ҳам амалга оширилади.
144. Профессионал таълим муассасаларида хорижий давлатларнинг таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари амалга оширилиши ва ҳамкорликда қўшма бўлимлар (факультетлар) белгиланган тартибда ташкил этилиши мумкин.
145. Профессионал таълим муассасаси Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эга.
146. Белгиланган тартибда профессионал таълим муассасалари ходимлари халқаро ҳамкорлик доирасида хорижий давлатларга малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларига жалб этилиши мумкин.
147. Профессионал таълим муассасалари хорижий давлатларнинг фуқароларига таълим хизматларини кўрсатишни ташкил этиш ва ривожлантириш учун белгиланган тартибда мазкур давлатлар фуқаролари ўртасида касбга йўналтириш тадбирларини ташкил этиши мумкин.
11-боб. Якунловчи қоидалар
148. Профессионал таълим муассасаларида ўқув юкламаларининг ҳажми ва тақсимоти бўйича бошқа меъёрлар таълим стандартлари ва малака талабларида белгиланади.
149. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан ва идоравий бўйсунувидан қатъи назар барча профессионал таълим муассасалари ҳар чорак якуни бўйича ўқувчилар ҳаракати ва фаолият кўрсатаётган раҳбар ҳамда ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълими усталари тўғрисида статистик маълумотларни тегишли Касб-ҳунар таълимини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаларига ва бошқармалар Вазирликка тақдим этади.
150. Профессионал таълим муассасаларини қайта ташкил этиш ёки тугатишда мазкур профессионал таълим муассасалари ўқувчилари Вазирлик томонидан бошқа профессионал таълим муассасаларига ўтказиш ва амалдаги таълим дастурлари асосида ўқишни тамомлашга шароит яратиш чоралари кўрилади.
151. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 августдаги 466-сон қарорига
2-ИЛОВА
Do'stlaringiz bilan baham: |