Ўзбекистон республикасининг божхона кодекси


-модда. Эркин божхона зоналари ва эркин омборларда ишлаб чиқариш ва бошқа тижорат фаолиятини амалга ошириш тартибини бузиш


Download 440.5 Kb.
bet47/57
Sana07.01.2023
Hajmi440.5 Kb.
#1082247
TuriКодекс
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   57
Bog'liq
БОЖХОНА КОДЕКСИ

154-модда. Эркин божхона зоналари ва эркин омборларда ишлаб чиқариш ва бошқа тижорат фаолиятини амалга ошириш тартибини бузиш
Эркин божхона зоналари ва эркин омборларда ишлаб чиқариш ва бошқа тижорат фаолиятини амалга ошириш тартибини бузиш —
энг кам иш ҳақининг йигирма бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
156-модда. Товарлар ва транспорт воситаларини Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқмаслик ёки уларни ушбу ҳудудга қайтариб олиб кирмаслик
Илгари олиб кирилган товарлар ва транспорт воситаларини Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан белгиланган муддатларда ташқарига олиб чиқмаслик, агар уларни қайтариб олиб чиқиш шарт бўлса, жиноят аломатлари бўлмаган тақдирда, —
товарлар ва транспорт воситалари қийматининг ўн фоизидан ўттиз фоизигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Илгари олиб чиқиб кетилган товарлар ва транспорт воситаларини Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига белгиланган муддатларда қайтариб олиб кирмаслик, агар уларни қайтариб олиб кириш шарт бўлса, жиноят аломатлари бўлмаган тақдирда, —
товарлар ва транспорт воситаларини мусодара қилиб, улар қийматининг ўн фоизидан ўттиз фоизигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
157-модда. Товарларни йўқ қилиш тартибини бузиш
Товарларни йўқ қилиш, уларни йўқ қилиш натижасида ҳосил бўлган чиқиндиларни тегишли божхона режимига киритишнинг белгиланган талаблари, чеклашлари ва шартларига риоя этмаслик —
йўқ қилиниши лозим бўлган товарлар қийматининг эллик фоизидан юз фоизигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
158-модда. Муайян божхона режимига жойлаштирилган товарлар ва транспорт воситалари билан ғайриқонуний операцияларни амалга оширганлик
Товарлар ва транспорт воситалари билан ғайриқонуний операцияларни амалга ошириш, уларнинг ҳолатини ўзгартириш, улардан божхона режимига номувофиқ тарзда фойдаланиш ва уларни тасарруф этиш, худди шунингдек ушбу Кодексда назарда тутилган ҳоллардан ташқари, божхона режимининг бошқа чеклашлари, талаблари ва шартларига риоя қилмаслик —
товарлар ва транспорт воситалари, улар қийматининг эллик фоизидан юз фоизигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
159-модда. Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтишда иқтисодий сиёсат чоралари ва бошқа чекловларни қўлланиш тартибига риоя қилмаслик
Иқтисодий сиёсат чоралари ва бошқа чекловлар қўлланиладиган товарларни, ана шу чоралар ва чекловларни қўлланишнинг белгиланган тартибини бузган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб ўтиш, ушбу Кодексда назарда тутилган ҳоллардан ташқари, агар жиноят аломатлари йўқ бўлса, —
товарларни мусодара қилиб, улар қийматининг йигирма фоизидан эллик фоизигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Download 440.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling