Ўзбекистон республикасининг бюджет кодекси умумий қисм I бўлим. Умумий қоидалар


Download 1.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/94
Sana28.10.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1730199
TuriКодекс
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   94
Bog'liq
7b023bd8-b7f6-839b-017a-f326cb140d92 docs

бюджет жараёни иштирокчилари — давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, 
давлат молиявий назорат органлари, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар; 
бюджет 
маблағларини 
тақсимловчи 
— 
ўз 
тасарруфида 
Ўзбекистон 
Республикасининг республика бюджетидан маблағ оладиган ташкилотларга эга бўлган 
юридик шахс, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан 
молиялаштириладиган бюджет ташкилоти ёки бюджет маблағлари олувчи; 
бюджет соҳасидаги ваколатлар — бюджет жараёни иштирокчиларининг бюджет 
муносабатлари соҳасидаги ваколатлари;
бюджет ссудаси — қайтариш шарти билан юқори турувчи бюджетдан қуйи турувчи 
бюджетга, шунингдек давлат мақсадли жамғармаларига, резидент-юридик шахсга 
ажратиладиган пул маблағлари;
бюджет сўрови — келгуси давр учун бюджетдан ажратиладиган маблағларни олишга 
бўлган эҳтиёжни асослашни назарда тутувчи ҳужжат;


бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари — қонун 
ҳужжатларида назарда тутилган манбалар ҳисобидан бюджет ташкилоти тасарруфига келиб 
тушадиган маблағлар; 
бюджет тизими бюджетлари — Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети, 
давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари ва бюджет ташкилотларининг бюджетдан 
ташқари жамғармалари;
бюджетлараро трансфертлар — Ўзбекистон Республикасининг республика 
бюджетидан Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар 
маҳаллий бюджетларига, давлат мақсадли жамғармаларига ҳамда бунинг аксича 
ўтказиладиган, шунингдек Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетидан, 
вилоятларнинг вилоят бюджетларидан ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетидан туманлар 
ва шаҳарлар бюджетларига ҳамда бунинг аксича ўтказиладиган маблағлар; 
вақтинчалик касса узилиши — жорий молия йилининг муайян даврида бюджет 
тизими бюджетларининг харажатлари даромадларидан вақтинчалик ошиб кетиши;

Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling