Ўзбекистон республикасининг бюджет кодекси умумий қисм I бўлим. Умумий қоидалар


Download 1.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/94
Sana28.10.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1730199
TuriКодекс
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   94
Bog'liq
7b023bd8-b7f6-839b-017a-f326cb140d92 docs

Махсус қисм 
VI бўлим.
Давлат бюджетини ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларини тузиш, кўриб 
чиқиш, қабул қилиш ҳамда тасдиқлаш
16-боб. Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 
лойиҳасини тузиш тартиби
83-модда. Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 
лойиҳасини тузиш 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Прогноз йил учун Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари 
бюджетларининг лойиҳаси ҳамда келгуси икки йилга оид бюджет мўлжаллари ижтимоий-
иқтисодий ривожлантиришнинг устуворликлари ва ўрта муддатли давр учун макроиқтисодий 
кўрсаткичлар прогнози асосида тузилади.
(83-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-
508-сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2018 й., 
03/18/508/2365-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради) 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Олий 
Мажлиси палаталарига прогноз йил учун Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли 
жамғармалари бюджетларининг лойиҳасини ҳамда келгуси икки йилга оид бюджет 
мўлжалларини киритади. 
(83-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-
508-сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2018 й., 
03/18/508/2365-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради) 
Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг лойиҳасини 
тузиш: 
бюджет сўровини тузиш тартибини юборишни; 
бюджет сўровларини ҳамда асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнозларини 
тайёрлаш ва тақдим этишни; 
бюджет сўровларини кўриб чиқиш ва жамлашни; 
бюджетномани ишлаб чиқишни назарда тутади. 

Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling