Ўзбекистон Республикасининг давлат герби Ўзбекистон Республикасининг давлат мадҳияси
Download 57.16 Kb.
|
1-Давлат рамзлари ҳар бир мамлакатнинг суверенитети ва мустақиллигини ифодаловчи муқаддас тимсоллардир
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДАВЛАТ МАДҲИЯСИ
Порлаб турган қуёш – бой тарихга ва юксак маданиятга эга она халқимизнинг қалбидаги меҳр-оқибат, бағрикенглик, меҳмондўстлик, бардавомлик, шунингдек, кўҳна ва навқирон заминимиздаги тўкин – сочинлик, ободончилик, фаровонлик, пурнурлик рамзига ўхшайди.
Гербимизда марказий ўрин тутувчи афсонавий Ҳумо қуши рамзини халқимиз азалдан давлат қуши сифатида тасаввур қилиб келган. Заминимизда неча минг йиллар илгари пайдо бўлган афсоналарда Ҳумо гўзал қуш қиёфасидаги бахт, порлоқ тақдир ва бадавлатлик тимсоли ҳисобланган ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДАВЛАТ МАДҲИЯСИМадҳия – грекча “гамн” сўзидан олинган бўлиб, у дастурий ҳарактердаги ше'рни тантанали қўшиқ қилиб тараннум этилиши маъносида қўлланилади. Мадҳияларнинг бир неча турлари мавжуд. Масалан, давлат, инқилоб, ҳарбий, диний ва ҳоказо мадҳиялар бор. Буларнинг ичида энг асосийси давлат мадҳияси ҳисобланади. Давлат мадҳиялари ҳозирга замон барча мустақил давлатларида мавжуд бўлиб, у давлат байроқ ва давлат герби билан бир қаторда давлатнинг расмий тантанавор рамзи бўлиб ҳисобланади. Ўзбекистоннинг ўз давлат мадҳияси узоқ ижодий изланишлар натижасида атоқли шоир Абдулла Орипов томонидан ёзилиб, са'нат арбоби Мутал Бурхонов томонидан куй басталанди ва 1992 йил 10 декабрда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ХИ сессиясида қабул қилинди. Мадҳиямизда ўзбек халқининг шодиёна фикр-ўйлари ва ҳис-туйғулари бекаму кўст ўз ифодасини топган. 1992 йил 10 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида»ги қонунга биноан, Ўзбекистон Республикасининг Давлат Мадҳияси Ўзбекистон Республикаси Давлат суверенитетининг рамзидир. Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси кўпчилик ҳузурида ижро этилган тақдирда ҳозир бўлган кишилар мадҳияни тик туриб тинглайдилар. Шундай қилиб, юртбошимиз ҳақли равишда таъкидлаганидеқ «Давлатимиз рамзлари – байроқ, тамға, мадҳия Ўзбекистон халқларининг шон-шарафи, ғурури, тарихий хотираси ва интилишларини ўзида мужассамлаштирди. Мана шу рамзларни э'зозлаш – ўзининг қадр-қимматини, ўз мамлакатига ва шахсан ўзига бўлган мустаҳкамлаш демакдир». Демак, Ўзбекистон Республикасининг давлат рамзлари фақат ўзбек давлатигагина тааллуқли бўлиб, моҳияти чуқур ма'нога эга шартли белгилар бадиий ифода сифатида маълум бир кўринишларда акс этадики, бундай кўриниш оҳанглар, сўзлар, табиат тасвири, ранглар, астрологик жисмлар ва бошқа турли шаклларда бўлиб, халқимизнинг ўтмиши, истиқболи, ғурури ва фахрини ўзида мужассамлаштиради. Шундан биз санаб ўтган миллий давлат рамзлари оламшумул воқеа, улар мустақил Ўзбекистон давлатининг ёрқин тимсоллари бўлиб, бу тимсоллар бугун, эрта ва буюк келажагимиз учун муносиб хизмат қилажак. Юртбошимиз та'кидлаганидек, “шу рамзларни эъзозлаш– ўзининг қадр-қимматини, ўз мамлакатига ва шахсан ўзига бўлган ишончни мустаҳкамлаш демакдир”. Ҳар бир халқ, ҳар бир элат ўзи ҳурмат-эҳтиром қиладиган тилга эга. Тилга бўлган муносабат ана шу тилдан фойдаланувчи одамларнинг кўп ёки оз сонли эканлигига боғлиқ эмасдир. Тилда ана шу тилнинг ижодкори бўлган халқнинг, элатнинг тарихи ва маданияти акс этади. Тил миллатнинг ажралмас белгиси ва давлат мустақиллиги рамзларидан биридир. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 4-моддасида қуйидаги нормалар мустаҳкамланаган: Download 57.16 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling