Ўзбекистон республикасининг давлат сув кадастрини ишлаб чиқиш ва юритиш тартиби тўҒрисидаги низомни тасдиқлаш ҳАҚида «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»


Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг Давлат сув кадастрини юритиш бўйича функциялари


Download 123 Kb.
bet6/7
Sana01.03.2023
Hajmi123 Kb.
#1240001
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Сув Кадастрини Юритишнинг назарий ва ҳуқуқий асослари

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг Давлат сув кадастрини юритиш бўйича функциялари
36. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси:
«Ер ости сувлари» бўлими бўйича Давлат кадастрини ишлаб чиқишни ва уни юритишни, шу жумладан:
бўлим бўйича Давлат сув кадастрини (жумладан, Давлат сув кадастрининг автоматлаштирилган ахборот тизимини) юритиш тизимини ишлаб чиқиш ва такомиллаштиришни;
ер ости сувларининг классификаторларини ишлаб чиқишни;
ер ости сувлари тўғрисидаги ахборотларни тўплаш, назорат қилиш, қайта ишлаш ва умумлаштиришга оид усулларни, алгоритмларни ва машиналаштирилган дастурларни ишлаб чиқишни;
ахборотларни кодлаштириш ва сақлаш усулларини ишлаб чиқишни;
бўлим бўйича Давлат сув кадастрининг автоматлаштирилган ахборот тизими функционал кичик тизимларни лойиҳалаш, синаш, жорий этиш ва такомиллаштиришни;
Сув кадастри ҳудудий марказлари ва маҳаллий органлари учун Давлат сув кадастрини юритишга оид услубий кўрсатмаларни, бўлим бўйича Сув кадастри нашрлари макетларини ва бошқа норматив-техник ҳужжатларни ишлаб чиқишни;
ер ости сувлари тўғрисидаги маълумотларни йиғиш, назорат қилиш, қайта ишлаш, сақлаш ва уларни фойдаланувчилар сўровига кўра беришни;
ер ости сувлари ресурсларини жорий ва истиқбол учун ҳамда уларнинг хўжалик фаолияти таъсиридаги ўзгаришларини баҳолашни;
«Ер ости сувлари» бўлими бўйича Давлат сув кадастри нашрларини чиқаришга ва эълон қилишга тайёрлашни;
ўзига қарашли муассасалар ҳамда ташкилотлар томонидан бажариладиган Давлат сув кадастрини ишлаб чиқиш ва юритишга оид ишларга раҳбарлик қилиш, режалаштириш ва уларнинг бажарилишини назорат қилишни амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
37. Давлат сув кадастрини юритиш бўйича услубий кўрсатмалар лойиҳаларини, Давлат сув кадастри нашрлари макетларини ва Давлат сув кадастрининг бошқа норматив-техник ҳужжатларини, шунингдек, «Ер ости сувлари» бўлими бўйича Давлат сув кадастрининг автоматлаштирилган ахборот тизимига лойиҳа ҳужжатларини келишиб олиш учун Гидрометеорология хизмати марказига тақдим этади.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 14 апрелдаги 183-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 15-сон, 179-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
38. «Ер усти сувлари» бўлими бўйича Давлат сув кадастрининг идоралараро қўшма нашрларини тайёрлаш ва Давлат сув кадастрини юритиш учун зарур бўлган ер ости сувларига оид материалларнинг Гидрометеорология хизмати марказига берилишини таъминлайди.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 14 апрелдаги 183-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 15-сон, 179-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
39. «Сувдан фойдаланиш» бўлими бўйича Давлат сув кадастрини юритиш учун зарур бўлган маълумотларнинг Сув хўжалиги вазирлигига берилишини таъминлайди.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.

Download 123 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling