58-модда. Тамом бўлмаган ва иштирокчиликда содир этилган
жиноятлар учун жазо тайинлаш
Суд тамом бўлмаган жиноят учун жазо тайинлашда жазо тайинлашнинг умумий асосларига амал килган холда жиноятнинг огир-енгиллигини, жиноий ният амалга оширилишининг даражасини ва жиноятни охирига етказа олмаганлик сабабларини хам хисобга олади.
Иштирокчиликда содир этилган жиноят учун жазо тайинлашда суд хар кайси айбдорнинг жиноятда иштирок этганлик хусусияти ва даражасини хисобга олади. Хар кайси иштирокчининг шахсига тегишли бўлган енгиллаштирувчи ва огирлаштирувчи холатлар суд томонидан факат шу иштирокчининг ўзига жазо тайинлашда хисобга олинади.
59-модда. Бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш
Шахс Махсус кисмининг турли моддаларида назарда тутилган икки ёки ундан ортик жиноятни содир этган бўлиб, улардан бирортаси учун хам судланган бўлмаса, суд ушбу Кодекснинг 54-моддасида назарда тутилган коидаларга мувофик хар кайси жиноят учун жазо тайинлаб, сўнгра Умумий кисмда шу жазо тури учун белгиланган доирада тайинланган жазоларни тўла ёки кисман кўшиш йўли билан жиноятлар мажмуи учун жазо тайинлайди.
Жиноятлар мажмуи тарикасида хар хил турдаги жазоларни кўшиш йўли билан жазо тайинлашда ушбу Кодекснинг 61-моддасида назарда тутилган коидаларга амал килиниб, жазонинг огиррок тури узил-кесил тайинланади.
Жиноятлар мажмуи тарикасида тайинланган асосий жазога суд айрим жиноятлар учун тайинланган кўшимча жазоларни хам кўшиб тайинлаши мумкин.
Агар иш бўйича хукм чикарилганидан кейин махкумнинг биринчи иш бўйича чикарилган хукмгача яна бошка жиноятда айбли эканлиги аникланса хам жазо ўша тартибда тайинланади. Бундай холда жиноятлар мажмуи тарикасида суд томонидан тайинланган жазо муддатига биринчи хукм юзасидан жазонинг ўталган кисми кўшилади.
60-модда. Бир неча хукм юзасидан жазо тайинлаш
Агар махкум хукм чикарилганидан кейин жазони тўла ўтамай туриб, янги жиноят содир этса, суд янги хукм бўйича тайинланган жазо муддатига илгариги хукм юзасидан ўталмай колган жазо муддатини тўла ёки кисман кўшади.
Бир неча хукм юзасидан хар хил турдаги жазоларни кўшиш йўли билан жазо тайинлашда ушбу Кодекснинг 61-моддасида назарда тутилган коидаларга амал килиниб, жазонинг огиррок тури узил-кесил тайинланади.
Бир неча хумлаюзасидан ахлок тузатиш ишларига ёки хизмат бўйича чеклашга хукм килиниб, иш хаки ёки пул таъминотидан ушлаб колишнинг хар хил микдори белгиланган холларда бу жазоларнинг факат муддатлари кўшилади.
Илгариги хукм юзасидан ижро этилмай колган кўшимча жазолар хукмлар жами тарикасида тайинланган асосий жазога кўшиб тайинланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |