Збекистон республикасининг жиноят кодекси


-модда. Рақобатчини обрўсизлантириш


Download 2.26 Mb.
Pdf ko'rish
bet153/270
Sana04.11.2023
Hajmi2.26 Mb.
#1747531
TuriКодекс
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   270
Bog'liq
ЖИНОЯТ КОДЕКСИ

192-модда. Рақобатчини обрўсизлантириш 
Рақобатчини обрўсизлантириш, яъни босма ёки бошқача усулда кўпайтирилган 
матнларда ёки оммавий ахборот воситалари орқали хўжалик юритувчи субъектнинг 
ишбилармонлик нуфузига путур етказиш мақсадида била туриб ёлғон, ноаниқ ёки бузиб 
кўрсатилган маълумотларни тарқатиш —
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда 
жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш 
ишлари билан жазоланади. 
(192-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-
сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 
03/19/586/4106-сон) 
 LexUZ шарҳи 
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Рақобат тўғрисида»ги Қонунининг 
27-моддаси

Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
XIII
1
 боб. Тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилиш, қонунга хилоф равишда 
аралашиш билан боғлиқ жиноятлар ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг 
ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига тажовуз қиладиган бошқа жиноятлар
192
1
-модда. Хусусий мулк ҳуқуқини бузиш 
Назорат қилувчи, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ҳамда бошқа давлат органининг ва 
давлат ташкилотининг мансабдор шахси ёки хизматчиси томонидан хусусий мулкдорларнинг 
ҳуқуқларини бузиш йўли билан уларга зарар етказиш, яъни мулк ҳуқуқини қонунга хилоф 
равишда чеклаш ва (ёки) ундан маҳрум этиш, хусусий мулкка тажовуз қилиш, номақбуллиги 
олдиндан аён бўлган шартларни мулкдорга мажбуран қабул қилдириш, шу жумладан мол-
мулкни ёки мулкий ҳуқуқларни топширишни асоссиз равишда талаб қилиш, шунингдек 
мулкдорнинг мулкини олиб қўйиш ёхуд уни ўз мол-мулкига бўлган ҳуқуқидан воз кечишга 
мажбурлаш, талон-торож аломатлари мавжуд бўлмаган тақдирда, шундай ҳаракатлар учун 
маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, —
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда 
жарима ёки уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч юз соатдан уч юз олтмиш 
Не удается отобразить связанный рисунок. Возможно, этот файл был перемещен, переименован или удален. Убедитесь, что ссылка указывает на правильный файл и верное размещение.
Не удается отобразить связанный рисунок. Возможно, этот файл был перемещен, переименован или удален. Убедитесь, что ссылка указывает на правильный файл и верное размещение.


соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилгача 
озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. 
(192
1
-модданинг биринчи қисми санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 
декабрдаги ЎРҚ-586-сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 
04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон) 
 LexUZ шарҳи 
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 
241
1
-
моддаси

Ўша ҳаракатлар:
а) кўп миқдорда зарар етказган ҳолда;
б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, — 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваридан беш юз бараваригача миқдорда 
жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд 
уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. 
(192
1
-модданинг иккинчи қисми санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 
декабрдаги ЎРҚ-586-сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 
04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон) 
Ўша ҳаракатлар:
а) жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда;
б) уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, —
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
базавий ҳисоблаш миқдорининг беш юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда 
жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, беш йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум 
қилиш билан жазоланади. 
(192
1
-модданинг учинчи қисми санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 
декабрдаги ЎРҚ-586-сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 
04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон) 
 LexUZ шарҳи 
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар 
ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунининг
 27-моддаси
.
 LexUZ шарҳи 
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1998 йил 
17 апрелдаги 11-сонли «Иқтисодиёт соҳасидаги жиноий ишлар бўйича суд амалиётида юзага келган 
айрим масалалар тўғрисида»ги қарорининг 
6-банди


Download 2.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   270




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling