252-модда. Радиоактив материалларни қонунга хилоф равишда эгаллаш
Олдинги
таҳрирга қаранг.
Радиоактив материалларни қонунга хилоф равишда эгаллаш, шу жумладан
талончилик, ўғрилик, ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан ёхуд алдаш ёки ишончни
суиистеъмол қилиш йўли билан эгаллаш, худди шунингдек радиоактив материалларни
қонунга хилоф равишда эгаллаш учун молиялаштириш, бевосита ёки билвосита ҳар қандай
маблағ-воситаларни, ресурсларни бериш ёхуд йиғиш, бошқа хизматлар кўрсатиш —
Олдинги
таҳрирга қаранг.
икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки беш йилгача озодликдан маҳрум
қилиш билан жазоланади.
(252-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29
мартдаги ЎРҚ-421-сонли
Қонуни
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 194-модда)
Ўша ҳаракатлар:
а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;
в) мансаб мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этилган бўлса, —
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар:
а) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб;
б) ўта хавфли рецидивист томонидан;
в) тамагирлик йўли билан;
г) босқинчилик йўли билан;
д) ушбу Кодекснинг
155
ва
161-моддаларида
назарда тутилган жиноятларни амалга
ошириш мақсадида содир этилган бўлса, —
ўн йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
(252-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 25 апрелдаги ЎРҚ-405-сонли
Қонуни
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 173-модда)
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Радиациявий хавфсизлик
тўғрисида»ги
Қонуни
.
Do'stlaringiz bilan baham: |