Збекистон республикасининг жиноят кодекси


Download 2.26 Mb.
Pdf ko'rish
bet111/270
Sana04.11.2023
Hajmi2.26 Mb.
#1747531
TuriКодекс
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   270
Bog'liq
ЖИНОЯТ КОДЕКСИ

153-модда. Геноцид 
Не удается отобразить связанный рисунок. Возможно, этот файл был перемещен, переименован или удален. Убедитесь, что ссылка указывает на правильный файл и верное размещение.
Не удается отобразить связанный рисунок. Возможно, этот файл был перемещен, переименован или удален. Убедитесь, что ссылка указывает на правильный файл и верное размещение.
Не удается отобразить связанный рисунок. Возможно, этот файл был перемещен, переименован или удален. Убедитесь, что ссылка указывает на правильный файл и верное размещение.


Геноцид, яъни миллий, этник, ирқий ёки диний мансублигига қараб, бир гуруҳ 
шахснинг жисмонан тўла ёки қисман қирилиб кетишига олиб келадиган турмуш шароитини 
қасддан яратиш, бундай шахсларни жисмонан тўла ёки қисман қириб юбориш, бола 
туғилишини зўрлик билан камайтириш ёхуд болаларни ана шу одамлар гуруҳидан олиб, 
бошқасига топшириш, шунингдек, бундай ҳаракатлар содир этиш тўғрисида буйруқ бериш —
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
ўн йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. 
(153-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 12 декабрдаги 568-II-сон 
Қонуни 
таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2004 й., 1-2-сон, 18-модда)
 LexUZ шарҳи 
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1999 йил 20 августдаги 835-I-сон 
«Геноцид жиноятининг олдини олиш ва бундай жиноят учун жазо тўғрисидаги конвенцияга қўшилиш 
ҳақида»ги 
қарори

154-модда. Ёлланиш 
Ёлланиш, яъни низолашаётган давлатнинг фуқароси ёки ҳарбий хизматчиси 
ҳисобланмаган ёхуд назорат қилиниб турган низолашаётган давлат ҳудудида доимий 
яшамайдиган ёки ҳеч қандай давлат томонидан қуролли кучлар таркибида расмий 
топшириқни бажариш ваколати берилмаган шахснинг моддий манфаатдорлик ёки бошқа 
бирон шахсий манфаатни кўзлаб, ўзга давлат ҳудудида ёки унинг тарафини олиб қуролли 
тўқнашувда ёхуд ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш учун ёлланиши —
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
(154-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августдаги 254-II-сон 
Қонуни 
таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 165-модда)
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Ёлланма шахсни ёллаш, ўқитиш, молиялаштириш ёки унга бошқа моддий таъминот 
бериш, худди шунингдек ундан ҳарбий тўқнашув ёки ҳарбий ҳаракатларда фойдаланиш —
етти йилдан ўн икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. 
(154-модда Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августдаги 535-II-сон 
Қонунига 
асосан 
иккинчи қисм билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 149-модда)
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 

Download 2.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   270




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling