Збекистон республикасининг жиноят кодекси


-модда. Айбсиз ҳолда зарар етказиш


Download 2.26 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/270
Sana04.11.2023
Hajmi2.26 Mb.
#1747531
TuriКодекс
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   270
Bog'liq
ЖИНОЯТ КОДЕКСИ

24-модда. Айбсиз ҳолда зарар етказиш 
Агар шахс ўз қилмишининг ижтимоий хавфлилик хусусиятини англамаган, англаши 
мумкин ва лозим ҳам бўлмаган ёки унинг ижтимоий хавфли оқибатларига кўзи етмаган ва 
ишнинг ҳолатларига кўра кўзи етиши мумкин ва лозим ҳам бўлмаган бўлса, бундай қилмиш 
айбсиз ҳолда содир этилган деб топилади. 
VI боб. Тамом бўлмаган жиноят 
25-модда. Жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш 
Шахснинг қасддан қилинадиган жиноятни содир этиш ёки яшириш учун шарт-шароит 
яратувчи қилмиши ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра содир этилиши бошлангунга қадар 
тўхтатилган бўлса, бундай қилмиш жиноятга тайёргарлик кўриш деб топилади. 
Қасддан содир этиладиган жиноят бошланиб, шахсга боғлиқ бўлмаган ҳолатларга 
кўра охирига етказилмаган бўлса, жиноят содир этишга суиқасд деб топилади. 
 LexUZ шарҳи 
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2004 йил 
24 сентябрдаги 13-сонли «Қасддан одам ўлдиришга оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги 
қарори 
3-банди

Жиноятга тайёргарлик кўрганлик ва жиноят содир этишга суиқасд қилганлик учун 
жавобгарлик ҳам ушбу Кодекс 
Махсус қисмининг 
тамом бўлган жиноят учун жавобгарликни 
белгиловчи моддасига мувофиқ ҳал қилинади. 
 LexUZ шарҳи 
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2008 йил 
5 майдаги 13-сонли «Бир неча жиноят содир этилганда қилмишни квалификация қилишга доир 
масалалар тўғрисида»ги қарорининг 
13-банди

26-модда. Жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтиш 
Шахс жиноятга тайёргарлик кўриш ҳаракатларини ёки жиноят содир этишга бевосита 
қаратилган ҳаракатларни охирига етказиш мумкинлигини англаган ҳолда тўхтатса, шунингдек 
жиноий оқибат келиб чиқиши мумкинлигини англаган ҳолда, шундай оқибат келиб 
чиқишининг олдини олса, жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтиш деб топилади. 
Не удается отобразить связанный рисунок. Возможно, этот файл был перемещен, переименован или удален. Убедитесь, что ссылка указывает на правильный файл и верное размещение.
Не удается отобразить связанный рисунок. Возможно, этот файл был перемещен, переименован или удален. Убедитесь, что ссылка указывает на правильный файл и верное размещение.
Не удается отобразить связанный рисунок. Возможно, этот файл был перемещен, переименован или удален. Убедитесь, что ссылка указывает на правильный файл и верное размещение.


Жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтиш жавобгарликни истисно қилади. 
 LexUZ шарҳи 
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Терроризмга қарши кураш тўғрисида»ги Қонуни 28-
моддасининг 
иккинчи қисми

Жиноятни охирига етказишдан ихтиёрий қайтган шахс, агар амалда содир этган 
қилмишида бошқа жиноят таркибининг барча аломатлари бўлса, ушбу Кодекс бўйича 
жавобгарликка тортилади. 

Download 2.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   270




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling