Збекистон республикасининг жиноят кодекси


Download 2.26 Mb.
Pdf ko'rish
bet122/270
Sana04.11.2023
Hajmi2.26 Mb.
#1747531
TuriКодекс
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   270
Bog'liq
ЖИНОЯТ КОДЕКСИ

УЧИНЧИ БЎЛИМ 
ИҚТИСОДИЁТ СОҲАСИДАГИ ЖИНОЯТЛАР 
Х боб. Ўзгалар мулкини талон-торож қилиш 
164-модда. Босқинчилик 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Босқинчилик, яъни ўзганинг мол-мулкини талон-торож қилиш мақсадида ҳужум 
қилиб, ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиб ёхуд шундай зўрлик ишлатиш 
билан қўрқитиб содир этилган бўлса, — 
(164-модда биринчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 30 
августдаги 485-I-сон 
Қонуни 
таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 241-модда)
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. 
(164-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 
августдаги 254-II-сон 
Қонуни 
таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 165-
модда)
Босқинчилик: 
а) қурол ёки қурол сифатида фойдаланиш мумкин бўлган бошқа нарсаларни ишлатиб; 
б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб; 
в) анча миқдордаги мулкни талон-торож қилиш билан боғлиқ ҳолда содир этилган 
бўлса, — 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
саккиз йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. 
(164-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 
августдаги 254-II-сон 
Қонуни 
таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 165-
модда)
Босқинчилик: 
а) такроран, хавфли рецидивист ёки илгари ушбу Кодекснинг 
242-моддасида 
назарда 
тутилган жиноятни содир этган шахс томонидан; 
б) кўп миқдорда; 
в) уй-жойга, омборхона ёки бошқа биноларга ғайриқонуний равишда кирган ҳолда; 
г) баданга оғир шикаст етказган ҳолда содир этилган бўлса, — 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. 
(164-модда учинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 
августдаги 254-II-сон 
Қонуни 
таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 165-
модда)
Не удается отобразить связанный рисунок. Возможно, этот файл был перемещен, переименован или удален. Убедитесь, что ссылка указывает на правильный файл и верное размещение.


Босқинчилик: 
а) жуда кўп миқдорда; 
б) ўта хавфли рецидивист томонидан; 
в) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, — 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
ўн беш йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. 
(164-модда тўртинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 
августдаги 254-II-сон 
Қонуни 
таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 165-
модда)
 LexUZ шарҳи 
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1999 йил 
30 апрелдаги 6-сонли «Ўзгалар мулкини ўғрилик, талончилик ва босқинчилик билан талон-торож 
қилиш жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарори 2-бандининг 
биринчи 
ва 
иккинчи 
хатбошилари

4 — 9
 ва 
11-бандлари
, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 28 
апрелдаги 12-сонли «Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда 
муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарори 20-бандининг 
иккинчи хатбошиси
, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1996 йил 27 февралдаги 3-сонли 
«Қонунга хилоф равишда қуролга эгалик қилиш тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида»ги 
қарори 6-бандининг 
биринчи хатбошиси
, 7-бандининг 
иккинчи хатбошиси
, Ўзбекистон Республикаси 
Олий суди Пленумининг 1996 йил 20 декабрдаги 37-сонли «Транспорт воситаларини олиб қочиш 
ишлари бўйича суд амалиёти ҳақида»ги қарорининг 
3-банди
, Ўзбекистон Республикаси Олий суди 
Пленумининг 1998 йил 17 апрелдаги 11-сонли «Иқтисодиёт соҳасидаги жиноий ишлар бўйича суд 
амалиётида юзага келган айрим масалалар тўғрисида»ги қарорининг
5-банди
, Ўзбекистон 
Республикаси Олий суди Пленумининг 2000 йил 28 апрелдаги 8-сонли «Валюта қимматликларини 
қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказишга доир ишлар юзасидан суд амалиёти тўғрисида»ги 
қарорининг 
10-банди
, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2004 йил 24 сентябрдаги 13-
сонли «Қасддан одам ўлдиришга оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарори 14-бандининг 
тўртинчи 
ва 
бешинчи хатбошилари


Download 2.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   270




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling