236-модда. Тергов қилишга ёки суд ишларини ҳал этишга аралашиш
Тергов қилишга ёки суд ишларини ҳал этишга аралашиш, яъни ишни ҳар томонлама,
тўла ва холисона ўрганилишига тўсқинлик қилиш мақсадида суриштирувчи, терговчи ёки
прокурорга ёхуд адолатсиз ҳукм, ҳал қилув қарори, ажрим ёки қарор чиқарилишига эришиш
мақсадида судьяга турли шаклда қонунга хилоф равишда таъсир ўтказиш —
Олдинги
таҳрирга қаранг.
уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки
уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
(236-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 10
августдаги ЎРҚ-389-сонли
Қонуни
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 32-сон, 425-модда)
Ўша ҳаракат мансабдор шахс томонидан содир этилган бўлса, —
Олдинги
таҳрирга қаранг.
муайян ҳуқуқдан маҳрум этиб, уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки уч
йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
(236-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29
мартдаги ЎРҚ-421-сонли
Қонуни
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 194-модда)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг
14-моддаси
, Ўзбекистон
Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексининг
9-моддаси
, Ўзбекистон Республикасининг
Иқтисодий процессуал кодексининг
8-моддаси
, Ўзбекистон Республикасининг «Судлар тўғрисида»ги
Қонунининг
4-моддаси
,
Ўзбекистон
Республикасининг
«Ўзбекистон
Республикасининг
Конституциявий суди тўғрисида»ги Қонунининг
9-моддаси
, Ўзбекистон Республикасининг
«Прокуратура тўғрисида»ги Қонуни 5-моддасининг
бешинчи қисми
.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг ва
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг қўшма 1996 йил 20 декабрдаги 1/60-сонли
«Суд ҳокимияти тўғрисида»ги қўшма қарори 3-бандининг
биринчи хатбошиси
.
Олдинги
таҳрирга қаранг.
Do'stlaringiz bilan baham: |