261-модда. Маст ҳолдаги шахснинг транспорт воситасини бошқаришига йўл
қўйиш
Олдинги
таҳрирга қаранг.
Транспорт воситасидан фойдаланиш учун масъул шахснинг маст ҳолатдаги ёки
гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ёки шахснинг ақл-
идрокига таъсир кўрсатувчи бошқа моддалар таъсири остида бўлган шахсни темир йўл,
денгиз, дарё, ҳаво, автомобиль транспорти ёки бошқа транспорт воситасини бошқаришига йўл
қўйиши баданга оғир шикаст етказилишига ёхуд одам ўлишига сабаб бўлса, —
(261-модданинг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 октябрдаги ЎРҚ-
503-сонли
Қонуни
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2018 й.,
03/18/503/2080-сон)
Олдинги
таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача
ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, бир йилдан уч йилгача озодликни
чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
(261-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-
сонли
Қонуни
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й.,
03/19/586/4106-сон)
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил
26 июндаги 10-сонли «Транспорт ҳаракати ва ундан фойдаланиш хавфсизлигига қарши жиноятлар
билан боғлиқ ишлар юзасидан суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида»ги қарори 6-бандининг
биринчи хатбошиси
,
8
,
10
,
21
, 26-бандининг
иккинчи хатбошиси
.
262-модда. Транспортни таъмирлаш ёки уни фойдаланишга чиқариш
Do'stlaringiz bilan baham: |