Збекистон республикасининг жиноят кодекси


Download 2.26 Mb.
Pdf ko'rish
bet262/270
Sana04.11.2023
Hajmi2.26 Mb.
#1747531
TuriКодекс
1   ...   258   259   260   261   262   263   264   265   ...   270
Bog'liq
ЖИНОЯТ КОДЕКСИ

Анча миқдордаги зарар 
— базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан уч юз 
бараваригача бўлган миқдордаги зарар.
(саккизинчи бўлимнинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 
декабрдаги ЎРҚ-586-сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 
04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон) 
Бошқа ҳуқуқий таъсир 
чораси 
— жазо ҳисобланмайдиган, лекин ушбу Кодексда назарда 
тутилган чора (вояга етмаган шахсларга нисбатан 
қўлланиладиган мажбурлов чоралари, тиббий йўсиндаги 
мажбурлов чоралари). 
Валюта операциялари 
— валюта қимматликларига мулк ҳуқуқининг бировга 
ўтиши билан боғлиқ операциялар, шу жумладан ташқи 
иқтисодий фаолиятни амалга оширишда чет эл 
валютасидан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси пул 
бирлигидан тўлов воситаси сифатида фойдаланиш 
билан боғлиқ операциялар; валюта қимматликларини 
чет элдан Ўзбекистон Республикасига келтириш ва 
жўнатиш, шунингдек уларни Ўзбекистон 
Республикасидан четга олиб чиқиш ва жўнатиш; 
халқаро миқёсда пул ўтказиш операциялари. 
Валюта қимматликлари 
— чет эл валютаси; чет эл валютасидаги қимматли 
қоғозлар — фонд бойликлари (акция, облигация ва 
бошқалар); чет эл валютаси билан тўланадиган тўлов 
ҳужжатлари (чеклар, векселлар, аккредитив ва 
бошқалар); ҳар қандай кўриниш ва ҳолатдаги 
қимматбаҳо металлар — олтин, кумуш, платина ва 
платина гуруҳига кирувчи металлар (палладий, иридий, 
радий, рутений ва осмий), шундай металлардан ясалган 
заргарлик ва бошқа рўзғор буюмлари ҳамда уларнинг 
резгилари бундан мустасно; хом ашё ёки ишлов 
берилган ҳолатдаги табиий қимматбаҳо тошлар — 
олмос, ёқут, зумрад, сапфир, александритлар, 
шунингдек марваридлар, шундай тошлар ҳамда 
уларнинг резгиларидан ясалган заргарлик ва бошқа 
рўзғор буюмлари бундан мустаснодир. 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 

Download 2.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   258   259   260   261   262   263   264   265   ...   270




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling