Ўзбекистон республикасининг жиноят-процессуал кодекси


-модда. Ушлаб турилганларни сақлаш жойлари


Download 3.78 Mb.
bet123/332
Sana02.11.2023
Hajmi3.78 Mb.
#1741225
TuriКодекс
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   332
Bog'liq
22.09.1994 ЖПК

228-модда. Ушлаб турилганларни сақлаш жойлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушланган шахс ички ишлар органи ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органга келтирилганидан сўнг у озодликдан маҳрум этиш жойи ҳисобланмаган хизмат биноларида сақланади ёки вақтинча сақлаш ҳибсхонаси камерасига, ушлаб турилган ҳарбий хизматчи эса гауптвахтага жойлаштирилади.
(228-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
LexUZ шарҳи
Қаранг:Ўзбекистон Республикаси «Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида»ги Қонунининг 9 ва 11-моддалари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушлаб турилганларни айрим жойларда истисно тарзида махсус мослаштирилган биноларда, денгиз ва дарё кемаларида эса, махсус ажратилган каюталарда сақлашга йўл қўйилади.
(228-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 29 сентябрдаги ЎРҚ-299-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 40-сон, 410-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жазони ижро этиш муассасаларида ушлаб турилганларни сақлаш учун махсус камералар жиҳозланади.
(228-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 29 сентябрдаги ЎРҚ-299-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 40-сон, 410-модда)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида»ги Қонунининг 13-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушлаб турилганларни қамоқда сақлаш жойларида сақлаш тартиби ва шарт-шароитлари қонунда белгиланади.
(228-модданинг тўртинчи, бешинчи ва олтинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 29 сентябрдаги ЎРҚ-299-сонли Қонунига асосан тўртинчи қисм билан алмаштирилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 40-сон, 410-модда)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида»ги Қонуни, «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тергов ҳибсхоналарининг ички тартиб қоидалари» (рўйхат рақами 2456, 13.05.2013 й.).
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: «Жиноят содир этишда гумон қилиниб ушлаб турилган шахсларни сақлашнинг санитария-гигиена қоидалари» (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 8 ноябрда 1737-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди).
Олдинги таҳрирга қаранг.
(229-модда Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 29 сентябрдаги ЎРҚ-299-сонли Қонунига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 40-сон, 410-модда)

Download 3.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   332




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling