Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси умумий қисм I боб. Асосий қоидалар


-модда. Меҳнат шартномасининг кучга кириши ва ишнинг бошланиш куни


Download 1 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/140
Sana06.04.2023
Hajmi1 Mb.
#1335238
TuriКодекс
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   140
Bog'liq
21.12.1995. Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси

83-модда. Меҳнат шартномасининг кучга кириши ва ишнинг бошланиш куни
Олдинги
 таҳрирга қаранг.
Қонунчиликка мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси у имзоланган пайтдан бошлаб
кучга киради. Ходим шартномада белгилаб қўйилган кундан бошлаб ўзининг меҳнат
вазифаларини бажаришга киришмоғи лозим.
(83-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-
сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Агар меҳнат шартномасида ишнинг бошланиш куни ҳақида шартлашилмаган бўлса,
ходим меҳнат шартномаси имзоланган иш кунининг (сменанинг) эртасидан кечикмай ишга
тушмоғи лозим.
84-модда. Ишга қабул қилишда дастлабки синов
Меҳнат шартномаси қуйидаги мақсадда дастлабки синов шарти билан тузилиши
мумкин:
ходимнинг топширилаётган ишга лаёқатлилигини текшириб кўриш;
ходим меҳнат шартномасида шартлашилган ишни давом эттиришнинг мақсадга
мувофиқлиги ҳақида бир қарорга келиши.
Дастлабки синовни ўташ ҳақида меҳнат шартномасида шартлашилган бўлиши лозим.
Бундай шартлашув бўлмаган тақдирда ходим дастлабки синовсиз ишга қабул қилинган деб
ҳисобланади.
Олдинги
 таҳрирга қаранг.
Ҳомиладор аёллар, уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар, корхона учун белгиланган
минимал иш жойлари ҳисобидан ишга юборилган шахслар, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими
муассасаларининг ҳамда олий ўқув юртларининг тегишли таълим муассасасини тамомлаган
кундан эътиборан уч йил ичида биринчи бор ишга кираётган битирувчилари ишга қабул
қилинганда, шунингдек ходимлар билан олти ойгача муддатга меҳнат шартномаси тузилиб,
ишга қабул қилинганда дастлабки синов белгиланмайди.
(84-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 7 октябрдаги ЎРҚ-355-сонли
Қонуни
 таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 41-сон, 543-модда)

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling