Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси умумий қисм I боб. Асосий қоидалар
X БОБ. КАФОЛАТЛИ ТЎЛОВЛАР ВА КОМПЕНСАЦИЯ ТЎЛОВЛАРИ
Download 236.5 Kb.
|
Дамас (2)
X БОБ. КАФОЛАТЛИ ТЎЛОВЛАР ВА КОМПЕНСАЦИЯ ТЎЛОВЛАРИ
165-модда. Ходимлар давлат ёки жамоат вазифаларини бажараётган вақтида бериладиган кафолатлар Олдинги таҳрирга қаранг. Ходим давлат ёки жамоат вазифаларини бажараётган вақтида (сайлов ҳуқуқини амалга ошириш, депутатлик вазифаларини бажариш, тиббий-меҳнат экспертиза комиссияси ишида иштирок этиш, ҳарбий бурчни бажариш, терговга қадар текширувни амалга оширувчи органга, суриштирувчи, терговчи, прокурор ҳузурига ёки судга гувоҳ, жабрланувчи, эксперт, мутахассис, таржимон, холис тариқасида чақирилганда, худди шунингдек суд мажлисларида халқ маслаҳатчиси, жамоат айбловчиси ва жамоат ҳимоячиси, жамоат бирлашмалари ва меҳнат жамоаларининг вакили сифатида иштирок этганда, шунингдек қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда) иш берувчи уни иш жойини (лавозимини) сақлаган ҳолда ишдан озод қилиши шарт. Ана шу вазифаларни бажариш вақтида ходимнинг ўртача иш ҳақи сақланади. (165-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 23 майдаги ЎРҚ-542-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2019 й., 03/19/542/3177-сон) LexUZ шарҳи Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 133-сонли қарори билан тасдиқланган Ходимларнинг давлат ёки жамоат вазифаларини бажаришлари, шунингдек, уларнинг жамият манфаатларига доир ҳаракатларни амалга оширишлари билан боғлиқ кафолатли тўловларни бериш тартибининг 1-банди. Олдинги таҳрирга қаранг. Корхоналарнинг, муассасаларнинг ёки ташкилотларнинг раҳбарлари ўз ваколатларини ишлаб чиқаришдан ёки хизмат фаолиятидан ажралмаган ҳолда амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзосини у сенаторлик мажбуриятларини бажараётган вақтда унинг иш жойи (лавозими) сақланган ҳолда ишдан озод қилиши шарт. Сенаторлик вазифаларини бажараётган вақтда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзосининг ўртача иш ҳақи сақланиб қолади. Олдинги таҳрирга қаранг. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатига ва Сенати аъзосига ўттиз олти иш кунидан иборат ҳақ тўланадиган йиллик меҳнат таътили берилади, бундан қонунчиликда кўпроқ муддатли таътил назарда тутилган ҳоллар мустасно. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатига ҳар йилги меҳнат таътили, қоида тариқасида, Қонунчилик палатасининг сессиялари оралиғидаги даврда берилади. (165-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) Download 236.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling