Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси


-модда. Ходимни соғлиғи ҳолатига кўра енгилроқ


Download 5.21 Mb.
Pdf ko'rish
bet171/263
Sana16.07.2023
Hajmi5.21 Mb.
#1660654
TuriКодекс
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   263
Bog'liq
mehnat kodeksi

364-модда. Ходимни соғлиғи ҳолатига кўра енгилроқ
ишга ёки ноқулай ишлаб чиқариш омилларининг
таъсиридан холи бўлган ишга ўтказиш
Иш берувчи соғлиғи ҳолатига кўра енгилроқ ёки ноқулай ишлаб 
чиқариш омилларининг таъсиридан холи бўлган ишга ўтказишга муҳтож 
QMMB: 02/22/798/0972-son 
29.10.2022-y.


199 
ходимни унинг розилиги билан, тиббий хулосага мувофиқ вақтинча ёки 
муддатини чекламаган ҳолда, шундай ишга ўтказиши шарт. 
Ходим соғлиғи ҳолатига кўра енгилроқ ёки ноқулай ишлаб чиқариш 
омилларининг таъсиридан холи бўлган, камроқ ҳақ тўланадиган ишга 
ўтказилганда шундай ишга ўтказилган кундан эътиборан икки ҳафта 
мобайнида унинг аввалги ўртача иш ҳақи сақланади. 
Сил касаллигига ёки бошқа касб касаллигига чалинганлиги сабабли 
камроқ ҳақ тўланадиган бошқа ишга вақтинча ўтказилган ходимга шу ишга 
ўтган вақт учун, лекин икки ойдан ортиқ бўлмаган муддат давомида янги 
ишда бериладиган иш ҳақига ходимнинг аввалги ишидаги ҳақиқатда олган 
иш ҳақидан ошиб кетмайдиган миқдорда вақтинча меҳнатга 
қобилиятсизлик нафақаси тўланади. Агар иш берувчи меҳнатга 
қобилиятсизлик варақасида кўрсатилган муддатда бошқа иш топиб 
беролмаган бўлса, бунинг оқибатида бекор ўтган кунлар учун мазкур 
нафақа умумий асосларда тўланади. 
Меҳнатда майиб бўлганлиги ёки иш билан боғлиқ ҳолда соғлиғига 
бошқача тарзда шикаст етказилганлиги муносабати билан вақтинча камроқ 
ҳақ тўланадиган ишга ўтказилган ходимларга уларнинг соғлиғи 
шикастланганлиги учун жавобгар бўлган иш берувчи аввалги иш ҳақи билан 
янги ишда оладиган иш ҳақи ўртасидаги фарқни тўлайди. Бундай фарқ 
меҳнат қобилияти тиклангунига қадар ёки ногиронлик белгилангунига 
қадар тўланади. 
Қонунчиликда соғлиғининг ҳолатига кўра енгилроқ ёки ноқулай 
ишлаб чиқариш омилларининг таъсиридан холи бўлган, камроқ ҳақ 
тўланадиган ишга ўтказилганда аввалги ўртача иш ҳақини сақлаб 
қолишнинг ёки давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақа тўлашнинг 
бошқа ҳоллари ҳам назарда тутилиши мумкин. 

Download 5.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   263




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling