Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси


-модда. Ота-онадан бирининг (ота-онанинг ўрнини босувчи


Download 5.21 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/263
Sana16.07.2023
Hajmi5.21 Mb.
#1660654
TuriКодекс
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   263
Bog'liq
mehnat kodeksi

31-модда. Ота-онадан бирининг (ота-онанинг ўрнини босувчи 
шахснинг) ёзма розилиги мавжуд бўлганда меҳнат 
шартномаси асосида юзага келадиган якка тартибдаги 
меҳнатга оид муносабатлар 
Ўн бешдан ўн олти ёшгача шахслар билан якка тартибдаги меҳнатга 
оид муносабатлар уларни мазкур ёшга тўлгунига қадар ишга қабул қилишга 
ушбу Кодексга мувофиқ йўл қўйиладиган ҳолларда ота-онадан бирининг 
(ота-онанинг ўрнини босувчи шахснинг) дастлабки ёзма розилиги мавжуд 
бўлганда меҳнат шартномаси асосида юзага келади. 
 
32-модда. Иш берувчининг зиммасига меҳнат шартномасини 
тузиш мажбуриятини юклатиш тўғрисидаги
суд қарори қабул қилиниши натижасида меҳнат 
шартномаси асосида юзага келадиган якка тартибдаги
меҳнатга оид муносабатлар 
Иш берувчи томонидан ишга қабул қилиш қонунга хилоф равишда 
рад этилган шахслар билан якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатлар иш 
берувчининг зиммасига меҳнат шартномасини тузиш мажбуриятини 
юклатиш тўғрисидаги суд қарори қабул қилиниши натижасида тузилган 
меҳнат шартномаси асосида юзага келади. 
33-модда. Шахсий меҳнатдан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган 
ва фуқаролик-ҳуқуқий хусусиятга эга шартнома 
асосида юзага келган муносабатларни якка тартибдаги 
меҳнатга оид муносабатлар деб эътироф этиш 
Жисмоний шахс билан ушбу Кодекс 11-моддасининг иккинчи 
қисмида назарда тутилган муносабатларни ҳақиқатдан тартибга солувчи 
фуқаролик-ҳуқуқий 
хусусиятга 
эга 
шартномани 
тузиш 
ушбу 
муносабатларнинг суд томонидан якка тартибдаги меҳнатга оид 
муносабатлар деб эътироф этилишига сабаб бўлади. Бундай ҳолда меҳнат 
шартномаси фуқаролик-ҳуқуқий хусусиятга эга шартнома тузилган кундан 
эътиборан тузилган деб ҳисобланади, тарафларнинг муносабатлари эса 
шартномада шартлашилган ишни жисмоний шахс томонидан бажариш 
бошланган кундан эътиборан якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатлар 
деб эътироф этилади. 
Шахсий меҳнатдан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган ва фуқаролик-
ҳуқуқий хусусиятга эга шартнома асосида юзага келган муносабатлар 
тугатилган тақдирда, ушбу муносабатларни якка тартибдаги меҳнатга оид 
муносабатлар деб эътироф этиш суд томонидан амалга оширилади. Мазкур 
шартнома бўйича ижрочи бўлган жисмоний шахс ушбу муносабатларни 
якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатлар деб эътироф этиш учун якка 
QMMB: 02/22/798/0972-son 
29.10.2022-y.


20 
тартибдаги меҳнат низоларини кўриб чиқиш учун назарда тутилган 
тартибда ва муддатларда судга мурожаат қилишга ҳақлидир. 

Download 5.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   263




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling