Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси


-модда. Ўн икки ёшга тўлмаган болаларнинг


Download 5.21 Mb.
Pdf ko'rish
bet187/263
Sana16.07.2023
Hajmi5.21 Mb.
#1660654
TuriКодекс
1   ...   183   184   185   186   187   188   189   190   ...   263
Bog'liq
mehnat kodeksi

402-модда. Ўн икки ёшга тўлмаган болаларнинг
ёки ўн олти ёшга тўлмаган ногиронлиги
бўлган боланинг ота-онасидан бирининг
(ота-она ўрнини босувчи шахснинг) иш ҳақи 
сақланмаган ҳолда таътил олиш ҳуқуқи 
Ўн икки ёшга тўлмаган икки нафар ва ундан ортиқ боланинг ёки ўн 
олти ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг ота-онасидан бирига 
(ота-она ўрнини босувчи шахсга), уларнинг хоҳишига кўра, ҳар йили иш 
ҳақи сақланмаган ҳолда давомийлиги камида ўн тўрт календарь кун бўлган 
таътил берилади. 
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган таътил йиллик 
меҳнат таътилига қўшиб берилиши ёки иш берувчи билан келишиб 
белгиланадиган даврда ушбу таътилдан алоҳида (тўлиқ ёхуд қисмларга 
бўлиб), лекин фақат жорий иш йили давомида фойдаланилиши мумкин. 
Ушбу таътилни кейинги иш йилига кўчиришга йўл қўйилмайди. 
403-модда. Ҳомиладор аёлларга антенатал (туғруққача) 
парваришлаш учун қўшимча бўш кунлар берилиши 
Иш берувчи ҳомиладор аёлларга бирламчи тиббий-санитария ёрдами 
муассасаларида антенатал (туғруққача) парваришлаш (перинатал скрининг 
ва ташхис, мажбурий тиббий кўриклар ва бошқа мажбурий тиббий 
муолажалар) учун ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда қўшимча бўш кунлар 
бериши шарт. 
Ҳомиладор аёлларни антенатал (туғруққача) парваришлаш тартиби ва 
муддатлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 
белгиланади. 
404-модда. Ҳомиладорлик ва туғиш таътили 
Аёлга туғруққача етмиш календарь кун ҳамда туғруқдан кейин эллик 
олти календарь кун (туғиш қийин кечган ёхуд икки ёки ундан ортиқ бола 
туғилган тақдирда етмиш календарь кун) ҳомиладорлик ва туғиш таътили 
берилиб, қонунчиликда белгиланган, лекин ўртача ойлик иш ҳақининг 
етмиш беш фоизидан кам бўлмаган миқдорда нафақа тўланади. 
QMMB: 02/22/798/0972-son 
29.10.2022-y.


215 
Ҳомиладорлик ва туғиш таътили аёлга жамланган ҳолда ҳисоблаб 
чиқарилиб, туғруққача ҳақиқатда фойдаланилган кунлар сонидан қатъи 
назар, тўлиқ берилади. 
Ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Download 5.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   183   184   185   186   187   188   189   190   ...   263




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling