Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси


-модда. Меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган


Download 5.21 Mb.
Pdf ko'rish
bet203/263
Sana16.07.2023
Hajmi5.21 Mb.
#1660654
TuriКодекс
1   ...   199   200   201   202   203   204   205   206   ...   263
Bog'liq
mehnat kodeksi

447-модда. Меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган 
ишни бажаришда касаначи оила аъзоларининг
иштирок этиши (ёрдамлашиши) 
Касаначи томонидан ишларни бажариш иш берувчининг розилиги 
олинмаган ҳолда касаначининг оила аъзолари иштирокида (ёрдамида) 
амалга оширилиши мумкин. Бунда касаначининг оила аъзолари ва иш 
берувчи ўртасида якка тартибдаги меҳнат муносабатлари юзага келмайди. 
Касаначи 
ўзига 
ёрдам 
берадиган 
оила 
аъзолари 
томонидан
бажариладиган ишларнинг (хизматларнинг) сифати учун иш берувчи 
олдида жавобгардир. 
QMMB: 02/22/798/0972-son 
29.10.2022-y.


232 
448-модда. Касаначининг иш вақти 
Иш берувчи касаначи учун ишлаб чиқариш топшириғини белгилашда 
бутун ишлар мажмуини бажариш учун иш вақтининг умумий давомийлиги 
нормал ёки қисқартирилган иш вақти давомийлигидан ошиб кетмаслиги 
учун ишларнинг айрим турларини бажаришга доир вақт нормативларини 
ҳисобга олиши керак. 
Касаначи ишлаб чиқариш топшириғи ҳажмидан ҳамда меҳнат 
шартномасида белгиланган бошқа шартлардан келиб чиққан ҳолда ўзи учун 
иш вақти давомийлигини, иш жадвалини ва тартибини мустақил равишда 
белгилайди. 
Касаначи иш вақтини ўз хоҳишига кўра тақсимлашини инобатга олиб, 
у бажарган барча иш учун бир ҳисса миқдорда ҳақ тўланади ва унга 
нисбатан иш вақтидан ташқари, дам олиш кунларида ва ишланмайдиган 
байрам кунларида, шунингдек тунги вақтда ишлаганлиги учун меҳнатга ҳақ 
тўлаш шартлари татбиқ этилмайди. 
449-модда. Касаначининг йиллик меҳнат таътили 
Касаначининг йиллик меҳнат таътили давомийлиги, агар касаначи 
қонунчиликка, меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга ёки меҳнат 
шартномасига мувофиқ давомийлиги кўпроқ бўлган йиллик меҳнат 
таътилига чиқиш ҳуқуқига эга бўлмаса, йигирма бир календарь кундан кам 
бўлиши мумкин эмас. 
Касаначиларга йиллик меҳнат таътилини бериш вақти ва навбати 
касаначи билан келишилган ҳолда иш берувчи томонидан тасдиқланган 
жадвалда белгиланади. 

Download 5.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   199   200   201   202   203   204   205   206   ...   263




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling