Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси


-модда. Уй ишчиларининг меҳнат стажи


Download 442.54 Kb.
bet209/231
Sana09.06.2023
Hajmi442.54 Kb.
#1467087
TuriКодекс
1   ...   205   206   207   208   209   210   211   212   ...   231
Bog'liq
28.10.2022

519-модда. Уй ишчиларининг меҳнат стажи
Уй ишчиларининг ёлланиб ишлаш бўйича иш даврлари башарти ижтимоий солиқ тўланса, ходимнинг меҳнат стажига киритилади.
Уй ишчисининг меҳнат стажини ҳисобга олиш ижтимоий солиқ тўланганлиги тўғрисидаги маълумотлар асосида амалга оширилади.
520-модда. Уй ишчиси ва иш берувчи бўлган жисмоний шахс ўртасидаги якка тартибдаги меҳнат низоларини ҳал этиш
Уй ишчиси ва иш берувчи бўлган жисмоний шахс ўртасидаги ўзаро келишув асосида тартибга солинмаган якка тартибдаги меҳнат низолари суд тартибида ҳал этилади.
30-боб. Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари
521-модда. Умумий қоидалар
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи ва яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга (бундан буён матнда чет эл фуқаролари деб юритилади) нисбатан меҳнат тўғрисидаги қонунчиликнинг умумий нормалари татбиқ этилади.
Меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига қонуний равишда кириб келган ва яшаш гувоҳномасига эга бўлмаган чет эл фуқароларига нисбатан меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ушбу бобда назарда тутилган ўзига хос хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда татбиқ этилади.
522-модда. Чет эл фуқаросини ишга қабул қилиш ёши
Меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига қонуний равишда кириб келган чет эл фуқаролари ўн саккиз ёшга тўлганида ходим сифатида якка тартибдаги меҳнат муносабатларига киришиш ҳуқуқига эга.
523-модда. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига доир тасдиқнома
Меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига қонуний равишда кириб келган чет эл фуқаролари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига доир тасдиқнома асосидагина амалга ошириш ҳуқуқига эга, бундан қонунчиликда белгиланган ҳоллар мустасно.
Иш берувчи Ўзбекистон Республикаси ҳудудига қонуний равишда кириб келган чет эл фуқаролари билан меҳнат шартномаларини тузишга уларда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига доир тасдиқнома мавжуд бўлган тақдирдагина ҳақли, бундан қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудига қонуний равишда кириб келган чет эл фуқаролари билан ўриндошлик шартлари асосидаги меҳнат шартномалари фақат улар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига доир алоҳида тасдиқнома олинган тақдирдагина тузилиши мумкин. Юқори малакали мутахассислар ва малакали мутахассислар билан ўриндошлик шартлари асосида меҳнат шартномаларини тузишнинг ўзига хос хусусиятлари ушбу Кодекснинг 526-моддасида белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига доир тасдиқномани бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
524-модда. Меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига қонуний равишда кириб келган чет эл фуқароси билан тузилган меҳнат шартномасининг амал қилиш муддати
Меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига қонуний равишда кириб келган чет эл фуқароси билан тузилган меҳнат шартномасининг амал қилиш муддати Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига доир тасдиқноманинг амал қилиш муддатидан, агар бундай тасдиқноманинг бўлиши (олиниши) қонунчиликда белгиланган бўлса, ортиқ бўлмаслиги керак.
525-модда. Меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига қонуний равишда кириб келган чет эл фуқароси бўлган ходим билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишнинг ўзига хос хусусиятлари
Ушбу Кодексда назарда тутилган асослардан ташқари, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига доир тасдиқноманинг амал қилиш муддати тугатилганлиги ёки бекор қилинганлиги чет эл фуқароси билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш учун асос бўлади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига доир тасдиқноманинг амал қилиш муддати тугаши муносабати билан унинг амал қилиш муддати тугаган кунда меҳнат шартномаси бекор қилиниши лозим.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига доир тасдиқнома бекор қилинганда меҳнат шартномаси иш берувчи Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг тегишли хабарномасини олган кунда бекор қилиниши лозим.

Download 442.54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   205   206   207   208   209   210   211   212   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling