Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси


-модда. Юқори малакали мутахассис ёки малакали мутахассис бўлган чет эл фуқаролари меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари


Download 1.55 Mb.
bet211/232
Sana18.06.2023
Hajmi1.55 Mb.
#1564502
TuriКодекс
1   ...   207   208   209   210   211   212   213   214   ...   232
Bog'liq
ЯНГИ МЕХНАТ КОДДЕКСИ

526-модда. Юқори малакали мутахассис ёки малакали мутахассис бўлган чет эл фуқаролари меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари
Меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига қонуний равишда кириб келган юқори малакали мутахассис ёки малакали мутахассис бўлган чет эл фуқаролари учун қонунчиликда ишга қабул қилишнинг, меҳнат шартномасини тузиш ва бекор қилишнинг бошқача тартиби назарда тутилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига доир тасдиқномаларнинг амал қилиш муддати юқори малакали мутахассис ёки малакали чет эл мутахассислари учун, уларнинг хоҳишига кўра, тасдиқномалар берилган кундан эътиборан уч йилгачани ташкил этади, чекланмаган миқдорда узайтиришлар имконияти билан берилади, лекин бу миқдор ҳар бир ҳолда кўпи билан уч йилдан ортиқ бўлмаслиги керак.
Юқори малакали мутахассислар ёки малакали мутахассислар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига доир тасдиқнома олмасдан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўриндошлик асосида ишлаш ҳуқуқига эга.
Меҳнат шартномаси муддатидан олдин бекор қилинган тақдирда, юқори малакали мутахассислар ёки малакали мутахассислар ўттиз иш куни ичида бошқа иш жойини излашга ҳақлидир, бу даврда уларга илгари берилган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига доир тасдиқномалар, шунингдек визалар ва яшаш гувоҳномаларининг амал қилиши сақланади.
Чет эл фуқароларини юқори малакали мутахассислар ёки малакали мутахассислар тоифасига киритиш мезонлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
VII БЎЛИМ. ХОДИМЛАРНИНГ МЕҲНАТ ҲУҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ. МЕҲНАТ НИЗОЛАРИНИ КЎРИБ ЧИҚИШ
31-боб. Умумий қоидалар
527-модда. Ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
Ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қуйидагиларни ўз ичига олади:
меҳнат тўғрисидаги қонунчилик, меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар, шунингдек меҳнат шартномалари шартлари бузилишининг олдини олишни ва (ёки) уларга барҳам беришни;
ходимнинг бузилган ҳуқуқларини тиклашни;
ходимнинг меҳнат ҳуқуқлари бузилганлиги муносабати билан унга етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплашни ва (ёки) маънавий зиённи компенсация қилишни;
ходимнинг меҳнат ҳуқуқларини бузганликда айбдор иш берувчиларнинг ва бошқа мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини.

Download 1.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   207   208   209   210   211   212   213   214   ...   232




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling