Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси ўзбекистон Республикасининг


Download 0.96 Mb.
bet100/119
Sana10.07.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1659583
TuriКодекс
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   119
Bog'liq
№1-№2 Mehnat kodeksi

240-модда. Ўн саккиз ёшга тўлмаган
шахсларнинг меҳнат ҳуқуқлари

Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатларда катта ёшдаги ходимлар билан тенг ҳуқуқда бўладилар, меҳнатни муҳофаза қилиш, иш вақти, таътиллар ва бошқа меҳнат шартлари соҳасида улар учун меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда белгиланган қўшимча имтиёзлардан фойдаланадилар.




қаранг: МК 116-моддаси иккинчи қисмининг иккинчи хат боши, 135-моддаси биринчи қисмининг иккинчи хатбоши, 143-моддаси учинчи қисмининг тўртинчи хат боши, 144-моддаси учинчи қисмининг бешинчи хат боши, 192-моддасининг бешинчи қисми, 202-моддасининг иккинчи қисми, 203-моддасининг ўнинчи қисми, 214-моддаси биринчи қисмининг иккинчи хатбоши, 239, 241-246-моддалари
241-модда. Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар меҳнатидан
фойдаланиш тақиқланадиган ишлар

Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар меҳнатидан шу тоифа ходимларининг соғлиғи, хавфсизлиги ёки ахлоқ-одобига зиён етказиши мумкин бўлган меҳнат шароити ноқулай ишларда, ер ости ишларида ва бошқа ишларда фойдаланиш тақиқланади.


Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларнинг белгилаб қўйилган нормадан ортиқ оғир юк кўтаришлари ва ташишларига йўл қўйилмайди.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ишлар рўйхати ва ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар кўтаришлари ва ташишлари мумкин бўлган оғир юк нормаларининг чегарасини Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ва иш берувчиларнинг вакиллари маслаҳатини олган ҳолда белгилайди. (ЎзР 12.05.2001 й. 220-II-сон қонуни таҳриридаги қисм)


қаранг: МЖТКнинг 49-1-моддаси; АВ томонидан 2009 йил 29 июлда 1990-сон билан рўйхатга олинган, МАИМқВ ва ССВ қарори билан тасдиқланган "Ўн саккиз ёшдан кичик шахсларнинг меҳнати қўлланиши тақиқланадиган ноқулай меҳнат шароитлари ишлари рўйхати"; АВ томонидан 2009 йил 12 майда 1954-сон билан рўйхатга олинган, МАИМқВ ва ССВ қарори билан тасдиқланган “Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар кўтаришлари ва ташишлари мумкин бўлган оғир юк нормаларининг чегарасини белгилаш тўғрисида”ги Низом; ЎзР Бош давлат санитария врачи томонидан 2001 йил 29 октябрда тасдиқланган “Ўсмирларнинг кўтаришлари ва ташишлари мумкин бўлган юк нормаларига оид санитария нормалари” (СанПин РУз N 0116-01) (мазкур ҳужжатнинг фақат рус тилидаги матни келтирилган)

Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling