Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси ўзбекистон Республикасининг


-модда. Ҳомиладор аёлларни ва боласи бор аёлларни


Download 0.96 Mb.
bet93/119
Sana10.07.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1659583
TuriКодекс
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   119
Bog'liq
№1-№2 Mehnat kodeksi

224-модда. Ҳомиладор аёлларни ва боласи бор аёлларни
ишга қабул қилишдаги кафолатлар

Ҳомиладорлиги ёки боласи борлиги сабабли аёлларни ишга қабул қилишни рад этиш ва уларнинг иш ҳақини камайтириш тақиқланади. Ҳомиладор аёлни ёки уч ёшга тўлмаган боласи бор аёлни ишга қабул қилиш рад этилган тақдирда иш берувчи рад этишнинг сабабларини уларга ёзма равишда маълум қилиши шарт. Мазкур шахсларни ишга қабул қилишни рад этганлик устидан судга шикоят қилиниши мумкин.




қаранг: ФПК II бўлимининг 2-кичик бўлими, III бўлими
225-модда. Аёллар меҳнатини қўлланиш тақиқланадиган ишлар

Меҳнат шароити ноқулай ишларда, шунингдек ер ости ишларида аёллар меҳнатини қўлланиш тақиқланади, ер остидаги баъзи ишлар (жисмоний бўлмаган ишлар ёки санитария ва маиший хизмат кўрсатиш ишлари) бундан мустаснодир.


Аёлларнинг улар учун мумкин бўлган нормадан ортиқ юкни кўтаришлари ва ташишлари ман этилади.
Аёллар меҳнатини қўлланиш тақиқланадиган меҳнат шароити ноқулай ишларнинг рўйхати ҳамда улар кўтаришлари ва ташишлари мумкин бўлган юк нормаларининг чегарасини Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ва иш берувчиларнинг вакиллари маслаҳатини олган ҳолда тасдиқлайди. (ЎзР 12.05.2001 й. 220-II-сон қонуни таҳриридаги қисм)


қаранг: АВ томонидан 2000 йилнинг 5 январида 865-сон билан рўйхатга олинган, МҳВ ва ССВ томонидан тасдиқланган "Аёллар меҳнатидан фойдаланиш тўлиқ ёки қисман тақиқланган меҳнат шароити ноқулай бўлган ишлар рўйхати" (мазкур рўйхатнинг фақат рус тилидаги матни келтирилган); ЎзР Бош давлат санитария врачи томонидан 2001 йил 29 октябрда тасдиқланган “Аёлларнинг кўтаришлари ва ташишлари мумкин бўлган юк нормаларига оид санитария нормалари” (СанПин РУз N 0115-01) (мазкур ҳужжатнинг фақат рус тилидаги матни келтирилган)
226-модда. Ҳомиладор аёлларни енгилроқ ёки ноқулай ишлаб чиқариш

Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling