Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини тасдиқлаш тўғрисида ЎРҚ-798


Download 303.91 Kb.
Pdf ko'rish
Sana28.03.2023
Hajmi303.91 Kb.
#1304831
TuriКодекс
Bog'liq
56-xat1 «NORMA» МЧЖ



“.14.” март 2023 йил
01-02/56-сон
Тошкент ш.
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2022 йил 28 октябрда тасдиқланган
«Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини тасдиқлаш тўғрисида» ЎРҚ-798 
сонли қонунда ходимлар, иш берувчилар ва давлат манфаатларининг мувозанатини
таъминлаш ҳамда уларни мувофиқлаштириш асосида меҳнатга оид муносабатларни ва улар
билан бевосита боғлиқ бўлган ижтимоий муносабатларни тартибга солиш ҳуқуқий
жиҳатларининг асосий принциплари белгиланганиб, мазкур Қонун жорий йилниг 30
апрелидан кучга кириши муносабати билан «Ўзбекгидроэнерго» Акциядорлик жамияти
тизими корхона ва ташкилотларининг масъул ходимлари учун “Янги таҳрирдаги Меҳнат
кодексининг мазмун-моҳияти, уни амалга киритиш натижасида иш берувчи ва ходим
ўртасида юзага келадиган меҳнат муносабатлари ва у билан бевосита боғлиқ ижтимоий
муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг асосий принциплари ҳамда Меҳнат
кодексини амалиётда қўллаш механизмлари” мавзусида ўқув-семинар ташкил этиш
режалаштирилган ва «Ўзбекгидроэнерго» АЖ Бошқаруви раиси томонидан ўқув-семинар
дастури тасдиқланди (нусхаси илова қилинади).
Семинар, унда иштирок этувчи ходимларнинг сонидан келиб чиқиб, икки босқичда:
2023 йил 27 март - 01 апрель кунлари ҳамда 03 – 08 апрель кунлари ўтказилади.
Тасдиқланган семинар дастурига янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг “YI-бўлим.
Айрим тоифадаги ходимлар меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг ўзига
хос хусусиятлари” боби бўйича «NORMA» МЧЖнинг масъул ходимининг маърузаси
киритилган. Семинарда тақдимот маъруза (презентация) билан иштирок этганлик учун
белгиланган тартибда шартнома асосида ҳақ тўланади.
Шу муносабат билан, жорий йилнинг 30 март ва 06 апрель саналарида «NORMA»
МЧЖнинг масъул ходимининг ушбу семинарда иштирок этишини тасдиқлашингизни ва
маъруза бўйича тақдимот (презентация)ни умумлаштириш учун жорий йилнинг 25
мартига қадар «Ўзбекгидроэнерго» АЖ ҳузуридаги «Кадрларни қайта тайёрлаш ва
малакасини ошириш институти» НТМга юборишингизни сўраймиз.
Қўшимча маълумот учун масъул: Ш. Иброҳимов, телефон рақами: +998 97 417-42-46.
Илова: 5 варақда.
Директор в.в.б.
Б. Каримов
Ижрочи: Р. Ибрагимов, тел.: (88 8471219).
«NORMA» МЧЖ директорига
100105, Тошкент, МИРАБОД ТУМАНИ,
ТОЛЛИМАРЖОН кўчаси, 1/1,
admin@norma.uz
IJRO.GOV.UZ тизими орқали ЭРИ билан тасдиқланган, Ҳужжат коди: BO64167056

Download 303.91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling