Ўзбекистон Республикасининг қонуни


Download 181.43 Kb.
bet1/3
Sana04.11.2023
Hajmi181.43 Kb.
#1747489
  1   2   3
Bog'liq
ЎРҚ-641 15.10.2020




[ОКОЗ:

1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.10.00.00 Ногиронлар ва фуқароларнинг бошқа тоифаларининг ижтимоий ҳимояси]

[ТСЗ:

1.Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя]

Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида
Қонунчилик палатаси томонидан 2020 йил 22 июлда қабул қилинган
Сенат томонидан 2020 йил 11 сентябрда маъқулланган
1-боб. Умумий қоидалар
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Ушбу Қонуннинг мақсади ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлаш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2-модда. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунчилик
Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
(2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
3-модда. Асосий тушунчалар
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
ногиронлик белгисига кўра камситиш — мақсади ёки натижаси сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий, фуқаровий соҳада ёки бошқа соҳада ўзгалар билан ногиронлиги бўлган шахсларнинг тенг ҳуқуқ ва эркинликларини эътироф этишни ёки рўёбга чиқаришни инкор қилишдан иборат бўлган, ногиронлик сабабли ҳар қандай ажратиб қўйиш, истисно этиш, четлатиш, чеклаш;

Download 181.43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling