ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ
«ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ РЕФЕРЕНДУМИ ТЎҒРИСИДА»ГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИГА ЎЗГАРТИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР
КИРИТИШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
1991 йил 18 ноябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг
референдуми
тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига (Ўзбекистон
Республикаси Олий
Кенгашининг
Ахборотномаси, 1992 йил, № 1, 37-модда) ўзгартишлар ва қўшимчалар
киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқлансин (
илова
қилинмоқда).
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2001 йил 30 август,
265-II-сон
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ РЕФЕРЕНДУМИ ТЎҒРИСИДА
(янги таҳрири)
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг референдуми
Ўзбекистон Республикасининг референдуми (бундан буён
матнда референдум деб
юритилади) Ўзбекистон Республикасининг қонунларини ва бошқа қарорларни қабул қилиш
мақсадларида жамият ва давлат ҳаётининг энг муҳим масалалари юзасидан фуқароларнинг
умумхалқ овоз беришидир.
Олдинги
таҳрирга қаранг.
Референдум сайловлар билан бир қаторда халқ иродасининг бевосита ифодасидир.
Референдумда қабул қилинган қарорлар олий юридик кучга эга бўлади.
Агар референдумда қабул қилинган қарорларда бошқача
тартиб назарда тутилган
бўлмаса, референдумда қабул қилинган қарорлар фақат референдум йўли
билан бекор
қилиниши ёки ўзгартирилиши мумкин.
(1-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 16 июндаги ЎРҚ-779-
сонли
Қонунига
асосан иккинчи — тўртинчи қисмлар билан алмаштирилган — Қонунчилик
маълумотлари миллий базаси, 16.06.2022 й., 03/22/779/0528-сон)
Референдум Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ўтказилади.