Ўзбекистон республикасининг солиқ кодекси (янги таҳрири) умумий қисм I бўлим умумий қоидалар
-модда. Солиқни тўлаш бўйича кечиктириш
Download 0.75 Mb.
|
Солик кодекси 2020-жыл
102-модда. Солиқни тўлаш бўйича кечиктириш
ёки бўлиб-бўлиб тўлашнинг амал қилишини тугатиш Солиқни тўлаш бўйича кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлашнинг амал қилиши тегишли қарорнинг амал қилиш муддати ўтганидан кейин тугатилади ёхуд ушбу моддада назарда тутилган ҳолларда бу муддат келишидан олдин тугатилиши мумкин. Солиқнинг тўлиқ суммаси ва тегишли фоизларнинг суммаси белгиланган муддат ўтгунга қадар тўланган тақдирда солиқни тўлаш бўйича кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлашнинг амал қилиши муддатидан олдин тугатилади. Солиқни тўлаш бўйича кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш шартлари манфаатдор шахс томонидан бузилган тақдирда, унинг амал қилиши солиқни тўлаш бўйича мажбуриятни бажариш муддатини тегишли ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилган ваколатли органнинг қарори билан муддатидан олдин тугатилиши мумкин. Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда солиқни тўлаш бўйича кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлашнинг амал қилиши муддатидан олдин тугатилганда манфаатдор шахс тегишли қарорни олганидан кейин бир ой ичида солиқ қарзининг тўланмаган суммасини, шунингдек солиқни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлашнинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган кундан кейинги кундан бошлаб ушбу сумма тўланган кунгача бўлган ҳар бир календарь кун учун пеня тўлаши керак. Бунда солиқ қарзининг қопланмасдан қолган суммаси кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) имкониятини бериш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган солиқ қарзи суммаси тўлашни кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) амал қилган даврда кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) ҳақидаги қарорга мувофиқ ҳисобланган фоизлар суммасига оширилган сумма билан ҳақиқатда тўланган суммалар ҳамда фоизлар ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади. Солиқни тўлаш бўйича кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш тўғрисидаги қарор бекор қилингани тўғрисидаги хабарнома ушбу қарорни қабул қилган ваколатли орган томонидан қарор қабул қилинган кундан эътиборан беш кун ичида ушбу Кодексда назарда тутилган тартибда манфаатдор шахсга юборилади. Бундай қарорнинг кўчирма нусхаси айни шу муддатда манфаатдор шахс ҳисобда турган жойдаги солиқ органига юборилади. Ваколатли органнинг солиқни тўлаш бўйича кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлашнинг амал қилишини муддатидан илгари тугатиш тўғрисидаги қарори устидан манфаатдор шахс қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин. Ушбу бобда назарда тутилган ва манфаатдор шахс томонидан тўланиши лозим бўлган фоизлар уларни тўлаш муддати бузилган тақдирда ҳамда уларни тўлаш тўғрисидаги талабномани бажариш муддати ўтганидан кейин ушбу Кодекснинг 15-бобида назарда тутилган тартибда ва муддатларда ундирилади. Download 0.75 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling